RU

Последние новости

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  28 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим" Новости

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим"

В ПРО-Лига 5-туридан ўрин олган "Зарангари" - "Иттифоқ-Навоий" 2:3 учрашувидан сўнг, меҳмонлар сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Акмал Абдураҳмонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Рақибимиз "Зарангари" яхши шаклланган жамоа, уларни сафарда мағлуб этиш осон бўлмаслигини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу учрашувга тайёргарлик кўргандик, ўйлаган режаларимиз амалга ошди, гувоҳи бўлганингиздек, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик.
Биринчи даврада 10та гол ураман деб мақсад қилганман. Бу борада "Динамо" жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев билан гаров ўйнаганман. Насиб қилса биринчи давра якунига қадар голларим сонини 10тага етказиш ниятидаман.

Ўзим асли Сурхандарё вилоятиданман. Футболчилик фаолиятимни дастлаб Денов туманининг "Чағаниён" жамоасида бошлаганман. Кейинчалик "Сурхон", "Машъал", "Сўғдиёна", "Норин" жамоаларида ўйнадим. 2019 йилнинг бошида ҳозирда жамоамиз сардори Сарвар Холматовнинг таклифига кўра "Иттифоқ-Навоий" жамоаси сафига қўшилдим.

Жамоамиз олдига бу йилги мавсумда А ПРО-Лигага йўлланмани қўлга киритиш, Ўзбекистон кубоги учрашувларида муносиб иштирок этишдан иборат. "Иттифоқ-Навоий" футбол клуби раҳбарияти томонидан бизга етарлича шароитлар яратиб берилмоқда. Шунингдек клубимиз базаси ва жамоамизнинг уй учрашувлари ўтказиладиган замонавий стадионни барпо этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Насиб этса, келажакда "Иттифоқ-Навоий" жамоасини Суперлигага олиб чиқмоқчимиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика