RU

Последние новости

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  6 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  11 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  29 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади Новости

Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

ЦСКА посбони Игорь Акинфеев Россия терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

"Ҳар бир ҳикоянинг боши ва охири бор. Миллий терма жамоадаги менинг ҳикоям ўз якунига етди.

Россия терма жамоасини ватанимиздаги мундиалда майдонга сардор сифатида бошлаб чиқиш мен учун катта шараф бўлди. Бу ҳақида хатто орзу ҳам қилмаган эдим. Аммо бу амалга ошди ва терма жамоадаги фаолиятимнинг чўққисига айланди десам ҳам бўлаверади. Ҳа, биз жаҳон чемпионатида медал олмадик, бироқ барча йигитлар бор кучи билан ҳаракат қилишдик. Терма жамоада 15 йил - катта муддат. Йиллар ўтиши билан икки фронтда ўйнаш қийинлашиб бораверади. Олдинги жароҳатлар туфайли тикланишга кўпроқ вақт сарфланади. Бугун ёшларга имконият бериб, бор эътиборимни ЦСКАга қаратиш кераклигини тушуниб етди. Жамоани хотиржам тарк этяпман: Россияда кучли ва истиқболли ёшлар пайдо бўлди, уларнинг баъзилари мундиалда ўзини ҳақиқий сардордек кўрсатди. Ёшларга ишонишимиз, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Майли, улар бизданда муваффақиятлироқ бўлсин. Бундан фақат хурсанд бўламиз! Миллий жамоада мен билан бирга ишлаган мураббийларга, футболчиларга, ходимларга ва кўп миллионлик мухлисларга рахмат айтмоқчиман. Россия - олға!" - дейди Акинфеев.

Игорь Акинфеевнинг Россия терма жамоасидаги дебюти 2004 йил Норвегияга қарши ўртоқлик учрашувида (2:3) амалга ошган. У ҳозиргача терма жамоанинг 112та учрашувида майдонга тушиб, 95та гол ўтказиб юборган. Посбон Россия терма жамоаси сафида Евро-2008да бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика