RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Акбар Усмонов: "Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизнинг ўсишимизга сабаб бўлади" Новости

Акбар Усмонов: "Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизнинг ўсишимизга сабаб бўлади"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказди.

Йиғин давомида учта ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди. Мазкур йиғинни якунлаб юртимизга қайтиб келишганидан сўнг терма жамоа етакчиси Акбар Усмонов фикрларига қулоқ тутдик.

"Умуман олганда Хорватия шаҳри бизда илиқ таассурот қолдирди. Мазкур ўқув-йиғинимиз ҳам ажойиб ўтди. Европада тайёргарлик барибир бошқача бўлади. Ўтказилган ўртоқлик учрашувиларидаги хатоларимиздан тўғри хулосалар чиқардик. Ушбу хатолар устида кўпроқ машғулотларда ишлаб, камчиликларни камайтирган ҳолда Осиё чемпионати саралашига яхши спорт формада ташриф буюрамиз.

Франция терма жамоаси рейтинг жиҳатидан юқори ўринларда бўлмаса-да, ўзига яраша кучли, албатта. Кўриндики, терма жамоадаги барча футзалчилар юқори индивидуал техникага эга. Уларга қарши ўйнаш ҳам мароқли бўлди. Шахсан мен учун ҳам кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади.

Ўйлайманки, биз мана шундай терма жамоаларга қарши ўйнашимиз фойдали. Кучли рақибларга қарши ўйнаб, хатоларни кўриб оламиз, ўсиш кузатилади.

Мавсумни деярли ярми ўтиб бўлди. Ҳозирча тўпурарлар орасида 1-ўринда бормоқдаман. Бу эса ёқимли, албатта. Қолган баҳсларда ҳам голлар уриб, жамоамга ёрдам бермоқчиман. "Локомотив" ҳозирча 3-ўринга тушиб қолди. Чемпионлик учун охиригача курашамиз ва таслим бўлмаймиз. Шахсий кўрсакичларимга келсам, Худо хоҳласа, 65 тага яқин гол уришни ният қилганман", - дея сўзини якунлади Усмонов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика