"Акаларимнинг гапларига қулоқ солишим керак эди" – Сонга мушт туширишга уринган Ли Кан Ин узр сўради
14 фев 2024 21:41
Новости
"Акаларимнинг гапларига қулоқ солишим керак эди" – Сонга мушт туширишга уринган Ли Кан Ин узр сўради
Аввалроқ, Сон Хён Мин ва Ли Кан Ин ўртасидаги низо ҳақида хабар бергандик. Терма жамоа овқатланаётган пайтда стол тенниси ўйнаб, шовқин кўтарган ёш футболчиларга танбеҳ бермоқчи бўлган Сон Хён Минга ПСЖ футболчиси Ли Кан Ин қўл кўтаришга уринган ва якунда Соннинг қўли шикастланганди. Ушбу ҳолатга вазиятнинг асосий қаҳрамонларидан бири Ли Кан Ин муносабат билдирди ва барчадан узр сўради.
"Салом. Бу Ли Кан Ин.
Осиё кубоги ярим финал ўйинидан олдин Сон Хён Мин билан жанжаллашганимиз ҳақидаги янгиликларни кўрдим.
Футбол мухлисларининг хафсаласи пир бўлишига сабабчи бўлдик. Бундан жуда афсусдаман. Мен ўша вазиятда ўзимни қўлга олишим ва акаларим айтган гапларга қулоқ солишим керак эди. Афсуски, мен ўзимни ёмон томондан кўрсатдим. Кимни ҳафа қилган бўлсам, улардан узр сўрайман. Мухлислар мендан нима кутишларини яхши англайман.
Бугундан бошлаб жамоадаги дўстларимга ёрдам беришга, энг яхши футболчи ва инсон бўлишга ваъда бераман", -деб ёзади Ли Кан Ин.
Маълумот учун, Корея Республикаси Осиё кубоги ярим финал ўйинида Иорданияга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашганди.
Даҳшат! Иорданияга қарши ўйиндан олдин кореялик футболчи Сон Хён Минга мушт туширишга уринган
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии