RU

Последние новости

09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  7 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  41 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  3 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  3 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7

Ака-ука Мбаппелар илк бор ПСЖда бирга шуғулланишди. Этан атиги 16 ёшда Новости

Ака-ука Мбаппелар илк бор ПСЖда бирга шуғулланишди. Этан атиги 16 ёшда

У Килианнинг голни нишонлашини ўйлаб топган.


Килиан Мбаппе ЖЧ-2022дан қайтганидан сўнг ПСЖ билан машғулотларга киришди.

24 декабрдаги машғулотларда бир йўла икки Мбаппе қатнашди: Килиан билан унинг укаси Этан ишлаган. Бу уларнинг ПСЖ таркибидаги илк қўшма машғулотидир.

Этан Мбаппе ЖЧ-2022 финалида бўлди ва бошқалар билан Килианнинг Аргентина терма жамоаси дарвозасига хет-тригини нишонлади.

Кичкина Мбаппе ҳақида нималарни билиш керак? Келинг, танишиб оламиз.


Этан ПСЖ таркибидаги дебют ўйинда гол урди, одамлар унинг универсаллиги ва ўйиндаги нозик ҳаракатларини қайд этишди


Этан Мбаппе 29 декабрь куни 16 ёшни қарши олади: у Килиан билан бирга 2017 йилда ПСЖга келди ва 12 ёшгача бўлган жамоага қўшилди. Этан ПСЖга қадар акаси билан туғилган ва ўсган Париж атрофидаги шаҳар клуби бўлмиш "Бонди" академиясида ўйнаган. У янги клубидаги илк голни дебют ўйинида урди.

Этан – чап оёқда ўйнайдиган марказий ярим ҳимоячи ва таянч ҳудудида ҳам ҳаракат қила олади. У 14 ёшида юқори даражада ўйин кўрсатди ва шу сабаб 17 ёшгача бўлган жамоага кўчиришди. ПСЖ 2021 йилда ўсмир билан 2024 йилга қадар уч йиллик шартнома имзолади. Кичкина Мбаппе тезлик билан ўсмоқда: у ўтган йили ҳатто Франция терма жамоасининг 16 ёшгача бўлган термасига ҳам чақирув олди.



ПСЖ тизимидаги мураббийлар Этаннинг универсаллиги ва ўйинни кўра олишини қайд этишди. "Бу жуда ақлли ярим ҳимоячи, – деб таасурот олганди академия собиқ директори Клерфонтен Клод Лафарг. – Унинг ўйинида жуда кўп енгиллик бор ва ақлли ўйнайди. Албатта, у ҳали ривожланишда.

Айнан Этан Килианнинг қўл ҳаракатлари билан ижро этадиган нишонлашини ўйлаб топган. Бу ҳақда ПСЖ ҳужумчисининг ўзи BeIN sports билан интервьюда айтиб ўтди. "Бу Playstation'дан бошланди. У гол урди ва шунақа ҳаракатлар билан нишонлади. Беш дақиқадан сўнг эса ўйинни тўхтатди ва мендан ҳаётда гол урганимдан сўнг шундай қилишни сўради. Мен эса кейинги голимни "Боруссия"га Дортмундда урдим ва ваъдани бажардим, Этан эса хурсанд бўлди. Мен унга "Энди бу менинг ҳаракатларим, уни сендан ўғирладим" дедим.


Этан Мбаппенинг яна бир футболчи акаси бор. У фаолиятини 31 ёшда Туркияда якунлаган


Жирес Кембо Экоко ҳақида билармидингиз? Бу Килиан ва Этаннинг ўгай акаси. Кембо Экоко Конго ДР пойтахти Киншасада туғилган, аммо олти ёшида тоғаси ва опаси билан Бондига келган. Онаси Жиресни маълумот олиш учун Европага юборди, ўзи эса отаси билан Конго ДРда қолди.

Жирес Кембо Экокони Францияда Мбаппенинг оиласи асраб олди. Конголик 9 ёшда "Бонди" академиясига кирди: у ерда кейинчалик Килиан ва Этан шуғулланишди. Иқтидорли йигит 13 ёшида машҳур Клерфонтен футбол академиясига саралашдан ўтди, уч йилдан сўнг эса "Ренн" билан Франция ёшлар терма жамоаси ўйинчиси сифатида профессионал шартнома имзолади. Унга техникаси сабаб ҳатто "Кембиньо" лақабини ҳам беришганди.



Кембо Экоко "Ренн"да олти йилни ўтказди, еврокубокларда гол урди ва ҳатто Франция лигаси кубоги финалига ҳам чиқди ("Генгам"га 1:2 ҳисобида мағлубият). Аммо, Франция клубидан сўнг фаолияти пастга шўнғиди: БААдан "Ал Айн", Қатардан "Ал Жайш", Дубайдан "Ал Наср" ва Туркиядан "Бурсаспор" жамоаларида ўйнади ва 31 ёшди фаолиятига якун ясади.

У клублар миқёсида фақатгина икки мамлакатда соврин ютган: БАА чемпионати (2012/13 ва 2014/15), БАА Суперкубоги-2013 ва Қатар кубоги-2014.

Жирес Кембо Экоко катталар терма жамоасида барибир ўйнамади: Франция ва Конго ДРдан бирини танлаши мумкин эди, аммо фақатгина Франция U-21 (2011 йилдан 2013 йилгача 9та ўйин)да иштирок этди.



Этан Мбаппе акаларидан футболдаги имкониятлари бўйича Кембо Экокодан кўра Килианга яқинроқдек. Янги футбол юлдузининг туғилишини кузатиш янада қизиқроқ.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика