RU

Последние новости

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  56 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Аҳмад Абу Исмоил: "Балки Ўзбекистон Иорданиядан қасос олмоқчидир" Новости

Аҳмад Абу Исмоил: "Балки Ўзбекистон Иорданиядан қасос олмоқчидир"

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Аҳмад Абу Исмоил иштирок этди.
“Бу ерга келганимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон халқи меҳмондўст эканини биламиз. Бу иккала жамоа ўртасидаги биринчи ўзаро ўйин эмас. Ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўтган йил Ўзбекистонга қарши тарихий ўйинни ўтказиб пенальтилар сериясида ғалаба қозонгандик. Балки Ўзбекистон ЖЧ плей-оффидаги мағлубият учун қасос олмоқчидир. Ўз навбатида биз ўша ғалаба тасодиф эмаслигини кўрсатмоқчимиз. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Таркибимизда бир қатор ёшлар бор”, - дейди бош мураббий.

Аҳмад Абу Исмоил билан бирга матбуот анжуманида Иордания терма жамоасининг асосий посбони Амир Шафи ҳам иштирок этди.

Амир Шафи: Ўзбекистонга қарши ўйинлар доим қизиқ бўлган, эртанги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди деб ўйлайман. Мухлислар чиройли учрашувнинг гувоҳи бўлишади. Ўзбекистон терма жамоаси яхши савиядаги жамоа, таркибида бир қатор кучли футболчилар бор. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз.

- Таркибда ёшлар кўп деб айтиб ўтдингиз. Улардан нечтаси охирги беш ўйинда иштирок этди?

- Биз Ўзбекистонга асосий таркиб билан келдик. Тўғри ёшлар ҳам бор, улар терма сафида бир неча бор майдонга тушишган. Уларда ҳам тажриба етарли.

- Сиздан олдин Иордания терма жамоасида ишлаган мураббий Хоссам Хассан сизга қандай жамоани қолдирди?
- Мен Иордания терма жамоаси 4 йилдан буён ёрдамчи сифатида ишлаб келганман. Ироқлик мутахассис Аднан Ҳамадга ёрдам бердик. Фақат охирги бир йилда терма жамоада фаолият юртмадим. Мен футболчиларни яхши биламан. Вазифам уларнинг янада яхши натижа қайд этишларини таъминлаш. Ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этганман. Иордания терма жамоаларининг барча тизимида ишлаганим учун футболчилар ва жамоа тўғрисида етарли маълумотга эгаман. Ўша ёшлар термаси сафидан кўпчилик футболчилар ҳозирда етакчи ўйинчиларга айланган.

- Иордания матбуоти Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилга қараганда кучсизроқ деб ёзмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?
- Бу жамоанинг натижалари жуда яхши эмасдир, лекин юқори савиядаги футболчиларга эга. Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан биридир. Шу сабабли ўртоқлик ўйинини бу жамоа ўтказишдан хурсандмиз.

- Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ўйлашимча, гуруҳингизда кураш Саудия Арабистони, Хитой ва Ўзбекистон ўртасида кечади. Хитой охирги пайтларда муваффақиятсиз натижалар қайд этаётгани сабабли ўзини кўрсатишга интилади. Чорак финал масаласи ушбу жамоалар ўртасидаги курашда ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика