RU

Последние новости

19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  29 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3

Агуэро Аргентина футболи раҳбариятини танқид қилди Новости

Агуэро Аргентина футболи раҳбариятини танқид қилди

Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро собиқ жамоадошлари билан гаплашишга рухсат берилмаганига муносабат билдирди.

"Мен ҳали терма жамоа футболчилари билан кўришганим йўқ. Ҳаммаси жуда ғалати. Ҳа, назоратдан ўтиш учун ҳужжатлар бўлиши керак. Расмийлаштириш ишлари учун уч-тўрт кун керак бўлиши менга ғалати туюлади.

Мен сўраганимда, улар юқоридан топшириқ келганини айтишди, лекин терма жамоа билан учрашишга рухсат берилган бошқа одамларни кўриб турибман. Улар менга керакли ҳужжатларни тезда беришмаётгани ғалати.

Мен терма жамоада бўлганман ва улар тез фурсатда аккредитациядан ўтишларини биламан. Ҳеч кимни безовта қилмайман, ҳаммаси ҳал бўлгунча кутаман.

Мен келиб, ҳаммага омад тилашни хоҳлагандим. Жуда кам учрайдиган вазият бўляпти. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик қилмаганман, ўзимни ҳар доим яхши тутганман. Балки кескин гапни кўтаролмайдиганлар бордир. Аргентина футбол ассоциацияси келишимни истамаса, буни юзимга айтсин", – деди Агуэро.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика