RU

АГМКнинг навбатдаги рақиби Хитой Суперлигасининг гранд жамоаси — “Шанхай СИПГ” Новости

АГМКнинг навбатдаги рақиби Хитой Суперлигасининг гранд жамоаси — “Шанхай СИПГ”

Янги мавсумга тайёргарлик босқичининг учинчи қисмини Дубайда ўтказаётган АГМК жамоаси йиғин доирасидаги охирги кунни назорат беллашуви билан якунлайди.

Бунга қадар Туркманистон (1:0) миллий терма жамоаси, Хитой Суперлигаси вакиллари — “Циндао Ҳуанхай” (3:1) ва “Шаньдун Лунэн”га (0:2) қарши назорат учрашувларини ўтказган АГМКнинг бу галги рақиби ОЧЛ иштирокчиси — “Шанхай СИПГ” жамоаси бўлади.

Мазкур жамоада жаҳон футболи (Оскар, Халк, Арнаутович) ва осиё футболи (Одил Аҳмедов) юлдузлари тўп тепади.

Ўйин 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

“Шанхай СИПГ”га қарши кечадиган учрашув АГМКнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги охирги баҳсига айланади ва АГМК 11 февраль куни БААдаги йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика