RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

АГМКнинг кумуш медалларига бўлган имконияти, “Пахтакор”нинг гегемонлигига сабаблар ва МТЖ ҳақида – Бобур Юлдашев билан суҳбат Новости

АГМКнинг кумуш медалларига бўлган имконияти, “Пахтакор”нинг гегемонлигига сабаблар ва МТЖ ҳақида – Бобур Юлдашев билан суҳбат

Мухлисларга яхши маълумки, АГМК жамоаси Миржалол Қосимов бошқарувига ўтгач, клуб сифатида сезиларли даражада шаклланиб улгурди.

Таркибга маҳоратли футболчилар жалб этиш орқали, жамоа чемпионатда медаллар учун курашадиган даражага етиб келди. Ишқибозлар охирги йилларда АГМКни “Пахтакор”га чемпионлик учун жиддий рақобатчи сифатида кўрсада, мавсум якунига келиб “шерлар” катта фарқ билан финишга биринчи бўлиб етиб келмоқда. Бу йил ҳам АГМК олтин медаллар учун деярли умидини узган. Жамоа энди чемпионатда асосий эътиборини кўпроқ кумуш медалларига қаратади. Куни-кеча Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа Наманганга сафар уюштириб, “Навбаҳор” билан нурсиз дурангқ айд этиб, қимматли очколарни бой берди. Устига-устак кумуш медаллари учун АГМКнинг энг яқин тақибчиси бўлиб келаётган “Сўғдиёна” сафарда “Сурхон”ни мағлуб этиб, 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. “Навбаҳор” – АГМК ўйини якунига етгач, биз меҳмонларнинг тажрибали ҳимоячиси Бобур Юлдашев билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 

- Бобур, Наманганда очко олиш ҳеч бир жамоага осон эмас.  Миржалол Қосимов ҳам бу фикрни илгари жуда кўп бор айтиб ўтган. Аввало,  “Навбаҳор” билан ўтган ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Ўйин кутилганидек қизиқарли ўтди. “Навбаҳор”га ҳам бизга ҳам уч очко олиш жуда муҳим эди. Буни жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Шунинг учун ҳам охирги сониягача майдонда жиддий кураш кечди. Якунда учрашув дуранг билан якунланди.Тўғри, Наманганда азалдан ҳар бир жамоага қийин бўлади. Лекин ҳар қандай рақиб майдонда ғалаба қозониш ниятида максимал даражада харакат қилади. Шундай экан АГМК ҳам майдонга фақат уч очко олиш ниятида чиққанди.  

- “Пахтакор” бу йилги чемпионлик масаласини деярли ҳал қилиб бўлди. Энди АГМК 2-ўрин учун курашади. Лекин бу борада асосий тақибчи - “Сўғдиёна” 4 очколик фарқ билан жамоангиздан олдинда бормоқда. АГМКнинг кумуш медалларига бўлган имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали олдиндан ўйинлар бор. Ҳозирдан бу борада хулоса чиқаришга эрта деб ўйлайман. АГМК охиригача курашади. Кумуш медалларига бўлган имкониятимиз сақланиб қолган ва у ўз қўлимизда. 

- АГМК таркиби деярли уч мавсумдан буён ўзгармасдан  келмоқда. Бундан ташқари юқори савиядаги футболчилар йиғилган. Лекин шунга қарамай жамоа чемпионлик учун курашда “Пахтакор”га жиддий қаршилик туғдира олмаяпти. Сизнингча бунга нима ҳалақит қилмоқда?

- Йўқ, мен ундай деб ҳисобламаган бўлардим. Таркибда ҳар йили ўзгаришлар бўлиб турибди. Бу йил ҳам янги футболчилар келиб қўшилган. “Пахтакор” эса жамоа сифатида анча шаклланиб улгурди. Яхши савиядаги ўйинчилар йиғилган. Шунга қарамай АГМК ҳам “шерлар”га қарши муносиб рақобатчи бўлишга харакат қилади. 

- АГМКдаги фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Бу жамоадаги фаолиятимдан тўлиқ қониқяпман дея олмайман. Чунки ҳар инсон ўз олдига юқори марраларни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Биламан ўзимда қандай имкониятлар борлигини. Келгусида янада яхши харакат қилиб, жамоамнинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- Гарчи АГМК турнир жадвалида юқори ўринларда бораётган бўлсада,  Ўзбекистон миллий терма жамоасига жамоангиздан Валижон Раҳимовдан бошқа ўйинчи чақирилмаяпти.  Боз устига футбол жамоатчилиги томонидан бугунги кунда МТЖда марказий ҳимояда муаммолар борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- МТЖда янги хорижлик мураббий иш бошлади. Ўйлайманки Сречко Катанецда ҳар бир номзоднинг имкониятларини кўздан кечиришига вақти бўлади. Албатта миллий терма жамоага ҳар бир футболчи чақирув олишни хоҳлайди. Жамоадаги мазмунли ўйинлар орқали мен ҳам ватанимиз бош жамоасидан таклиф олиш учун астойдил харакат қиламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика