RU

Последние новости

19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  1 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  27 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  7

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью Новости

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью

2022 йилги қишки трансферлар ойнаси бир қатор янги номларни омма эътиборига тақдим қилмоқда

Хусусан, Олмалиқнинг АГМК жамоаси кетганларнинг ўрнини муносиб тўлдиряпти. Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасидаги ўйинлари билан танилган Алишер Жалилов ушбу мавсумда Миржалол Қосимов қўл остида тўп тепади. Ярим ҳимоячининг чемпионатимизга келиши аввалроқ юз бериши мумкин эди. Бир неча йил олдин Тошкентнинг "Локомотив" клуби унга оғиз солиб кўрганди. Биз шу ва бошқа саволлар билан Алишер Жалиловни суҳбатга чорладик. 

- Ўзбек клубида кўриб турганимиздан хурсандмиз. АГМКга ўтишингиз қандай юз берди?

- Очиғини айтсам барчаси тезда бўлиб кетди. АГМК жамоаси билан бир йил олдин ОЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келган эдик. Ўшанда клуб ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлгандим. 

- Олмалиқликлар сафига қўшилишингизда кимлар кўмакчи бўлди? Шундай ҳолатлар бўладики, мураббий бунда муҳим рол ўйнайди, айрим вазиятларда эса агентлар...

- АГМКга келишимда Баҳодир Мирзаев ва Даврон Мирзаев ёрдам беришди. Бош мураббий улар орқали менга қизиқиш билдирганлигини айтишди. Янги жамоадалигимдан хурсандман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади. Айни пайтда тезроқ мослашишга ҳаракат қилмоқдаман. Бунда жамоадошларим ёрдам беряпти. Уларга раҳмат айтаман. 

- Нима деб ўйлайсиз, балки айнан ўтган йилги ОЧЛдаги тўқнашувдан кейин АГМКда сизни қўлга киритиш истаги пайдо бўлгандир...

- Бўлиши мумкин. ОЧЛдан кейин режаларимга ўзгартириш киритдим. Аввалги мавсумдан сўнг янги чақирувлар борасида жиддий бошқотириб кўрдим. Якунда жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Бир нарса қизиқ, "Истиқлол" жорий йилда халқаро майдонда яъни ОЧЛда иштирок этади. Сизда ҳам бундай имконият бор эди-ку. АГМК эса ички чемпионат билан чекланишга мажбур. Мана шу жиҳат сизни ўйлантириб қўймадими?

- Тўғри гапни айтдингиз. "Истиқлол" бу йил ҳам аввалги мавсумдагидек халқаро мусобақада юқори даражада қатнаша олади. Аммо ҳозир айтганимдек, бошқа чорловларни қабул қилишни хоҳладим. Янги чемпионатда ўзимни синаб кўрмоқчиман. АГМК ОЧЛда қатнаша олмайди? Рост. Аммо 2022 йилда чемпионликни қўлга киритиб ортиқча муаммосиз ОЧЛга йўллана олишимиз мумкин. Бунга ишонаман. Олдимизга қўйилган вазифани 200 фоиз бажаришимиз шарт. Барча мусобақларда ғолиблик учун курашамиз. 

- "Истиқлол" жамоаси 2020 йил ОЧЛга ўтиш учрашувида Тошкентда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голига муаллифлик қилдингиз. Мазкур баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" Алишер Жалиловга жиддий таклиф билан чиқди. Ўшанда нима учун чорловни қабул қилмагансиз?

- Жамоамни ўзгартиришни истмаган эдим. Чунки "Истиқлол"га яқинда келган пайтларим ҳисобланарди. Шу боис рад жавоб берганман. 

- Укангиз Манучехр Жалиловни ҳам бирор ўзбек клубида кўришимиз мумкинми?

- Унда бир нечта вариантлар бўлди, дея оламан. Якунда "Истиқлол" билан ОЧЛда ўйнаш қарорига келди. Умид қиламанки, ёзда Манучехр Жалиловни чемпионатда кўрамиз. 

- Фаолиятингиздаги энг яхши мураббий ким?

- Шахсан мен учун Владимир Рахимович Южуров ва Виталий Левченко энг яхши мураббийлар

- Интернетдаги маълумотларга асосланиб айтадиган бўлсак, ўз вақтида Россия ёшлар терма жамоасида майдонга тушгансиз. Русларнинг миллий терма жамоасидан қўнғироқ бўлгани ростми?

- Ҳа, фақат Россия ёшлар терма жамоасида ўйнаш имкониятини беришмоқчи бўлишган. Асосий жамоадан таклиф олмаганман. Бор гапни айтсам, Россия учун ўйнаш истаги йўқ эди. Мен фақат ўз она ватаним терма жамоасининг либосида майдонга чиқиш, мадҳиямизни айтиш орзуим ҳисобланган. Болалигимдан Тожикистон терма жамоаси ҳаёлимда турарди. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика