RU

Последние новости

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

АГМК ОЧЛ-2021да ўйнайди, "Насаф" ОФК кубогида ўйнаши мумкин... Новости

АГМК ОЧЛ-2021да ўйнайди, "Насаф" ОФК кубогида ўйнаши мумкин...

Қаршининг "Насаф" клуби 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида ўйнай олмаслиги аниқ бўлди.

ОФК "Насаф"га истисно тариқасига лицензия олиш учун сўнгги имкониятни бергани ҳақида хабар берилди. Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" барча ҳужжатларни юборишга улгурса, 2021 йил максимум ОФК кубогида иштирок этиши мумкин. Сабаби ОЧЛ лицензияси учун ҳужжатлар юбориш аллақачон якунига етган. ОФК Қарши клубига фақат ОФК кубогида қатнашиш учун имконият бермоқда. Маълумот учун, ОЧЛ ва ОФК кубоги учун лицензия олиш ўртасида жуда катта фарқ бор ҳамда талаблар турлича.

Шу тариқа, "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида, АГМК эса бронза медали соҳиби сифатида ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этади. Сабаби мамлакат кубоги ярим финалига чиққан "Насаф" ва "Қўқон-1912" клублари ОЧЛ лицензиясини олишмаган. Шу боис, кубокни қайси жамоа қўлга киритса ҳам ОЧЛ плей-офф босқичида АГМК ўйнайди. 

Агар Олмалиқ клуби плей-офф орқали гуруҳ босқичига чиқа олса ва "Насаф" ҳужжатларни вақтида топшира олса, "Аждарлар" 2021 йилги ОФК кубогида қатнашишади. Агар АГМК плей оффдан ўта олмаса, Олмалиқ клубининг ўзи ОФК кубогида ўйнайди.

Рейтинг: -84   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика