RU

Последние новости

10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  5 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  1 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  10 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  69 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1

АГМК матбуот хизмати: Олмалиқда "Андижон" билан жанговор дуранг Новости

АГМК матбуот хизмати: Олмалиқда "Андижон" билан жанговор дуранг

АГМК матбуот хизмати Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Андижон"га қарши Олмалиқдаги беллашувга шарҳ ёзди.

Мазкур учрашувда АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов дисквалификация қилингани туфайли жамоани ёрдамчи мураббий Александр Волков бошқариб тушди. 

Турнир жадвалида ёнма-ён қўшни сифатида кетаётган жамоалар ўртасидаги беллашувнинг дастлабки бўлимида ўйин темпи нисбатан паст бўлди. Аммо танаффусдан кейин мухлислар бошқа футбол гувоҳига айланишди. Биринчи бўлимда катта ташаббус билан ҳаракат қилган жамоамиз майдондаги устунликни ҳисобда акс эттира олмади. Танаффусдан кейин эса меҳмонлар анча фаоллашишди ва ташкил этилган ҳужумларни самаралари якунлашга муваффақ бўлишди.

Сайдулло Раҳматов ва Суҳроб Султоновнинг ўзаро тушунмовчилиги ва ҳимоячи томонидан дарвозабонга ноқулай узатилган тўп натижасида вужудга келган бурчак зарбасидан меҳмонлар наф чиқаришди. Айнан бурчак тўпи ўйналганидан сўнг захирадан ўйинга қўшилган Қаҳрамон Баҳодиров 51-дақиқада ҳисобни очувчи аниқ зарба муаллифига айланди - 0:1.

Сўнгра АГМК бор эътиборини ҳужумга қаратиши натижасида "Андижон"нинг олдинги чизиқдаги яна бир ҳужуми самарали чиқди. Беллашувнинг 65-дақиқасида Шаҳзод Убайдуллаев жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, ерлатиб охиста йўналтирилган зарба эвазига ҳисобдаги фарқни иккитага етказди - 0:2.

Шундан сўнг АГМК жамоаси том маънода уйғонди ва ҳужумдаги ҳаракатларни янада тезлатди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади ва майдон марказида Ҳакимов - Полвонов тандеми бошлаган ҳужумни жамоамиз тўпурари Зафар Полвонов ўзининг аниқ зарбаси орқали муваффақиятли яунлади - 1:2.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Рўзимбой Аҳмедов дарвоза томон йўналтирилган зарбани қўллари билан бартараф этиб қолди. Бу вазиятда рақиб футболчисининг қўллари нотабиий ҳолатда эди. Бироқ тўпни қўл билан ўйнаган футболчининг мазкур ҳаракати қоида бузилиши дея топилмади. Натижада ҳисобни тенглаштириш учун янада катта куч билан олдинга ўтган жамоамизнинг 79-дақиқада ташкил этган ҳужуми рақиб жарима майдончаси ичида қоидабузарлик билан тўхтатилди. Бу вазиятда Шерзод Қосимов Жалил Кимсанов томонидан Полвоновни қўл билан ушлаб қолинганини кўрди ва иккиланмасдан 11-метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Пенальтидан эса жамоамизнинг грузиялик янги аъзоси Элгужа Григалашвили унумли фойдаланди ва учрашувда мувозанатни тиклади - 2:2.

Иккинчи таймда иккита тўп фарқи билан ортда қолган жамоамиз якунда характер кўрсатиб, ўз иродаларини намойиш этишди ва мағлубиятни дурангга айлантиришни уддалашди. Ҳисоб тенглашгач ғалаба тўпини уришга ҳам яқин келган жамоамизнинг уюштирган ҳужумларининг якуний нуқтасига келганда аниқлик етишмади.

Қайд этиш керакки, АГМК сафида номини таблога ёзиб қўйган Зафар Полвоновнинг мазкур голи жорий мавсум чемпионатдаги 10-тўпига айланди. Барча мусобақалардаги эса жорий мавсум ҳисобидаги 13-гол сифатида қайд этилди. Шунингдек, жамоага янги келган Элгужа Григалашвили ҳам АГМКдаги голлари сонини очиб олди. 

Шу тариқа жанговор, кураш ва эҳтиросларга бой ўтган тўқнашувда дуранг натижаси қайд этилди. Турнир жадвалида эса жамоамиз 15-турдан сўнг 13 очко билан 11-поғонани банд этиб турибди.


АГМК - "Андижон" учрашувининг танаффус вақтида олмалиқликлар клуби томонидан ўтказилган лотерея ўйинида бир мухлисга омад кулиб боқди ва унга совғага қўйилган 1 комплект автомобил ғилдираклари тақдим этилди.


Суперлига, 15-тур.

31 июль, чоршанба.

АГМК - "Андижон" 2:2 

Олмалиқ шаҳри, ОКМК "Марказий" стадиони. 1348 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аҳмад Эргашев.

Голлар: Зафар Полвонов (71), Григалашвили (81-пенальти) - Қаҳрамон Баҳодиров (51), Убайдуллаев (65)

АГМК - 32.Суҳроб Султонов - 31.Сайдулло Раҳматов (15.Жасур Ҳакимов, 57), 77.Власдислав Касминин, 44.Бобур Юлдошев, 23.Акмал Шораҳмедов - 3.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46), 5.Дилшод Жўраев (17.Мурод Тошматов, 46) - 7.Элгужа Григалашвили, 9.Зафар Полвонов, 8.Санъат Шихов.

Захира: 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.ҒуломҲайдар Ғуломов, 33.Сардор Раҳмонов, 57.Фарҳод Имомов, 88.Игорь Зонич.

"Андижон" — 1.Руслан Матниёзов, 2.Жалил Кимсанов, 21.Ильдар Маматказин (сардор), 26.Алексич Радосав, 88.Аброр Ҳусинов, 8.Фарҳод Бекмуродов, 18.Дилшод Раҳматлуллаев, 19.Сардорбек Азимов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 50, 7.Ойбек Қиличев, 67), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (5.Роббим Ҳасанов, 74), 22.Рўзимбой Аҳмедов.

Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 6.Иброҳим Отахонов, 27.Усмонали Усмоналиев, 28.Бахтиёржон Қосимов, 34.Хушнуд Авилов, 17.Абдуллоҳ Олимов.

Огоҳлантириш: Жалил Кимсанов (80)

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика