RU

Последние новости

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  102 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

АГМК "Локомотив" футболчисини трансфер қилди Новости

АГМК "Локомотив" футболчисини трансфер қилди

АГМК клуби матбуот хизмати жамоанинг 2020 йилдаги иккинчи трансферини эълон қилди.

Клуб икки йил аввалги мавсумда АГМКда ўйнаган собиқ легионер футболчиси — Йован Жокични ортга қайтарди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра шундай ёзилади:

Уйингга хуш келибсан, Йован!

Олмалиқнинг АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш ва шакллантириш мақсадида АГМК клуби раҳбарияти 2020 йилдаги иккинчи трансферни амалга оширди.

Таркибни бойитган легионер футболчи АГМК жамоаси мухлислари ва Олмалиқ шаҳри учун бегона бўлмаган Йован Жокич. 2018 йилги футбол мавсумида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, марказий ярим ҳимоя чизиғида ўйнайдиган Жокич билан клуб янги 2020 йилги мавсум учун шартнома имзолади. Эндиликда Жокич яна жонажон Олмалиқ шаҳри жамоаси бўлган АГМК шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида: Йован Жокич АГМК жамоаси сафида жами 36 ўйин ўтказган ва 14та гол муаллифига айланган. Шунингдек, Жокич АГМК жамоасининг 2018 йилги Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ғолиб чиқишида ҳам катта ҳисса қўшган.

Йован Жокич бутун фаолияти давомида жами 225 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол этган.

Умид қиламизки, Йован Жокичнинг АГМКга қайтиши омадли чиқади ва янги мавсумда жамоамиз ўйинларида жонбозлик кўрсатиб, бўлажак ғалабаларда муносиб ҳисса қўшади. АГМК аҳил оиласига хуш келдинг, Йован!


Йован Жокич ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1992 йил, 13 август

Туғилган жойи: Сербия

Ёши: 27

Позиция: марказий ярим ҳимоя

Ўйнаган жамоалари: "Явор" (2012-2017), "Атирау" (Қозоғистон, 2017), "Локомотив" (Ўзбекистон, 2019), АГМК  (Ўзбекистон, 2018, 2020-...)

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика