RU

Последние новости

21:39"Вильярреал" — "Реал". Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда, Винисиус эса захирада  1 21:37"Лейпциг" — "Боруссия Дортмунд". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  0 21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  1 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  52 21:25"Динамо" - "Машъал" 1:0 (Матнли трансляция)  3 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 20:55Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"  1 20:37Холанд АПЛ рекордини ўрнатди  1 20:37АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брайтон" 2:2 (матнли трансляция)  25 20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  0 19:53Луис Качоррининг дубли «Бунёдкор»га ғалаба тақдим этди  11 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  4 17:50Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум  17 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  17

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди Новости

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди

Теги :  ФутзалАГМК
Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган АГМК футзал жамоаси бугун эрта тонгда Тошкентга қайтиб келди.

АГМК футзал жамоасини кутиб олиш учун клуб раҳбарияти ва ОАВ вакиллари ҳам чиқишди. Александр Петров бошчилигидаги футзал жамоамиз Осиё чемпионатида АГМК клуби тарихидаги энг яхши натижа, яъни мусобақанинг тўртинчи ўринини қўлга киритди. Шу боисдан ҳам ёш таркиб билан қитъа чемпионатида муносиб иштирок этган жамоамизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди ва АГМК футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петровга зарбоп чопон кийдирилди. Шунингдек, барча футзалчиларни карнай-сурнай садолари ва гуллар билан кутиб олинди.

Футзал жамоасини кутиб олган ОКМК бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов ва клуб бош директори Мухтор Қурбонов чиқишди. Шунингдек, АГМК телеканали мухбирлари ҳамда "championat.asia" сайти ходимлари мазкур жараённи ёритиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига келишди.

Қайд этиш керакки, АГМК футзал жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати ярим финалига чиқди ва мазкур мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа давомида жами 6 учрашув ўтказган жамоамиз 3 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этди. Гуруҳда ва 3-ўрин учун бўлган баҳсда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" жамоасига имконият бой берилган бўлса, ярим финалда Эрон клуби "Мес Сунгун" ғалаба қозонди. Гуруҳда "Нафт Ал Васат" ҳамда "Ал Райян" ва чорак финалда Таиланднинг "Порт" жамоалари эса доғда қолдирилди. 

Шу тариқа АГМК футзал жамоаси Осиё чемпионатида 24 маротаба гол киритиб, ўз дарвозасидан 28та тўп ўтказиб юборди. Жамоамиз киритган голларга Акбар Усмонов (6), Даврон Чориев (6), Ихтиёр Ропиев (5), Илҳомжон Ҳамроев (2), Ҳусниддин Нишонов (2), Дилшод Раҳматов, Машраб Одилов ва Анасхон Раҳматовлар муаллифлик қилишди.

Бугун Тошкентга қайтиб келган футзалчиларимиз эндиликда бугундан старт оладиган Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўришади.










Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика