RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

АГМК футболчилари ёш мухлислар билан учрашувда қатнашишди Новости

АГМК футболчилари ёш мухлислар билан учрашувда қатнашишди

Теги :  АГМК
3 апрель куни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Кончилик ва Кон-металлургия касб-ҳунар коллежларида “АГМК” ПФК раҳбарияти ва футболчилари билан ёш футбол мухлислари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда жамоа бош директори Мухтор Қурбонов, жамоа футболчилари - Жасур Ҳасанов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов ва Акмал Шораҳмедовлар иштирок этишди.

Ҳар икки тадбир аввалида жамоамиз бош директори Мухторов Қурбонов ва Кончилик касб-ҳунар коллежи директори Баҳодир Дўсимбетов, Кон-металлургия касб-ҳунар коллежи директори Мансур Сатторовлар ўртасида меморандум имзоланди. Унга кўра, футбол жамоаси ва ҳар икки ўқув юрти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

Учрашув давомида ёш мухлислар футбол соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишди. Мухлисларни стадионга қайтариш учун амалга оширилаётган ишлар, жорий йил якунига қадар АГМК футбол клубининг Олмалиқ шаҳрида ўз қароргоҳи ва академияси ишга туширилиши айтиб ўтилди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашувда энг яхши савол эгалари ва зукко ёш мухлислар жамоа раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мазкур икки ўқув юртида 3000 нафар талаба таҳсил олади. Учрашув давомида ҳар икки коллеж талабалари АГМКнинг ўз майдонидаги учрашувларни бевосита стадионда кузатиб боришларини таъкидлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика