АГМК эртага Дубайда “Шабаб Ал Аҳли”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
31 янв 2022 08:50
Новости
АГМК эртага Дубайда “Шабаб Ал Аҳли”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Рақиб Дубайнинг номдор жамоаси — "Шабаб Ал Аҳли". Ушбу жамоа билан АГМК умумий ҳисобда учинчи маротаба тўқнаш келмоқда. Ўтган йили жамоалар ОЧЛ гуруҳ босқичида ўзаро 2 бор куч синашишган ва унда бир мартадан томонлар ғалаба қозонишганди.
Бу гал жамоалар ўртоқлик мақомидаги ўйинда саф тортишади.
"Шабаб Ал Аҳли" айни пайтда БАА чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Ўйин 1 февраль куни “Рашид стэдиум"да маҳаллий вақт билан соат 16:15 да бошланиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:15 да бошланади.
Дарвозабонимиз Валижон Раҳимов ва универсал футболчи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоаси ихтиёрида йиғинда қатнашаётгани туфайли ўйинни ўтказиб юборади.
Мазкур ўйиндан сўнг АГМК жамоаси БААдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, 2 февраль куни Тошкентга қайтади.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии