АГМК дарвозабон Суюнов билан шартнома имзолади
30 июл 2022 17:37
Новости
АГМК дарвозабон Суюнов билан шартнома имзолади
Олмалиқликнинг АГМК клуби ўз сафига дарвозабон Шаҳзод Суюновни қўшиб олди.
"Жамоамиз ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги келишувга эришди.
Бу гал АГМК сафини иқтидорли дарвозабон — Шаҳзод Суюнов тўлдиради.
АГМК футбол клуби эркин агент мақомида келган Шаҳзод Суюнов билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.
22 ёшли иқтидорли дарвозабон фаолиятини «Насаф» академиясида бошлаган ва 2020 йилги мавсумдан эътиборан асосий жамоа аъзосига айланган.
Умид қиламизки, Шаҳзод Суюнов АГМК билан кележакда кўплаб ютуқ ва муваффақият қозонади.
Футболчи ҳақида маълумот: Шаҳзод Суюнов
Туғилган санаси: 2000 йил, 5 август
Амплуаси: Дарвозабон
Ўйнаган жамоалари: «Насаф» (2018-2022), АГМК (2022-…)
АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Шаҳзод!" — дейилади олмалиқликлар хабарида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии