RU

Последние новости

12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  0 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  5 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  24 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  5 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10 09:03Кейн «эффекти». «Бавария» неча йилдан сўнг мавсумни кубоксиз якунлади?  13 08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  3 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  5 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  19 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  40 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  34 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  43

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" Новости

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика