АГМК аъзолари бугуноқ тиббий кўрикдан ўтишди, индинга тест топширилади
19 июл 2020 14:42
Новости
АГМК аъзолари бугуноқ тиббий кўрикдан ўтишди, индинга тест топширилади
Суперлига жамоаларида коронавирус аниқланаётгани, хусусан ўтган турдаги рақиби "Пахтакор" клубининг 5 нафар футболчисида коронавирус тасдиқланиши биланоқ АГМК жамоаси тезкорлик билан жамоа футболчилари ва барча персоналларни тиббий текширувдан ўтказиш тадбирини ташкиллаштирди.
Бугун эрталаб АГМКнинг барча аъзолари дастлабки тиббий назорат, МРТ (магнит резонанс томография) текширувидан ўтказилди. Текширув натижалари эртага маълум бўлади.
Шунингдек, АГМК жамоаси янги ҳафта, яъни сешанба куни коронавирусга тест топширади. Бунга қадар ҳам жамоа карантиндан кейин йиғилгач ва мавсум рестартидан олдин коронавирус тестини топширган ва карантин қоидалари ҳамда гигиеник талабаларини мунтазам бажариб келмоқда.
Ҳозирда жамоа карантин қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда изоляция қилинган. Футболчиларнинг умумий ҳолати барқарор ва клуб шифокорлари томонидан доимий тиббий назоратда бўлиб турибди.
АГМК футбол клуби мазкур ҳолатга тўлиқ масъулият билан қарайди ва барча карантин тадбирлари ҳамда қоидаларига риоя қилади.
Шунингдек, АГМК клуби Суперлига жамоалари футболчилари орасида ҳамда юртимиздаги коронавирусга чалинган барча беморларга тезроқ соғайиб, шифо топишларини тилайди!
Комментарии