Агар Россия чемпионати муддатдан аввал тугатилса Шомуродов "Ростов"дан кетади. Унга Бундеслигадан аниқ таклиф бор
15 мая 2020 11:35
Новости
Агар Россия чемпионати муддатдан аввал тугатилса Шомуродов "Ростов"дан кетади. Унга Бундеслигадан аниқ таклиф бор
"Кейинги мавсум Бундеслигани янада кўпроқ ўзбекистонлик мухлислар томоша қилиш эҳтимоли юқори. Бироз аввал Элдор Шомуродовнинг агенти билан гаплашдим ва ундан қандайдир янгилик сўрадим.
Агар Россия премьер-лигасининг бу йилги мавсуми муддатдан аввал тугатилса, Шомуродов клубдан кетиши 100 фоиз аниқ. Агар Россия чемпионати давом эттирилса ўз-ўзидан Элдор "Ростов"да ўйнайди.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳужумчисига Германия, Испания ва Италия клубларидан жиддий қизиқиш бор. Келишувга кўра клублар номи ошкор этилмайди. Элдор ва унинг агенти учун ҳозирда биринчи ўринда Германия клубининг таклифи турибди. Ундан кейин Испания, сўнгра Италия клуби таклифлари ўрганилмоқда.
Шундай экан, кейинги мавсум Шомуродов Германия Бундеслигасида ўйнаши мумкин", - деди championat.asia асосчиларидан бири Гайрат Хасбиуллин "Тезкор студия"нинг кечаги сонида.
Қуйида "Тезкор студия" дастурини томоша қилишингиз мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии