RU

Последние новости

07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  1 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  2 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  21 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  1 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9

Агар коронавирус бўлмаганида, бугун “Ливерпуль” … Новости

Агар коронавирус бўлмаганида, бугун “Ливерпуль” …

“Ливерпуль” Премьер-лига чемпиони бўлиши учун яна 2 турда ғалаба қозониши шарт эди.

Бироқ, “қизиллар”нинг яқин таъқибчиси “Манчестер Сити”нинг очко йўқотиши Юрген Клопп жамоасини титулга янада яқинлаштириши ҳам бор.

“Арсенал” - “Ман Сити”

Хусасан, 11 март куни АПЛнинг 28-тур қолдирилган ўйини “Арсенал” ҳамда “Ман Сити” ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Ушбу баҳсда Гвардиола шогирдлари қийинчиликка дуч келиши кутилган. Бироқ, беллашув олдидан "Олимпиакос" хўжайини Евангелос Маринакис коронавирусга чалингани маълум бўлди. 13 кун олдин "Олимпиакос" хўжайини Европа Лигаси доирасида "Эмирейтс"даги ўйинда Лондон клубининг бир неча футболчилари ва ходимлари билан учрашган эди. Шу боис, “Арсенал” - "Ман Сити" беллашуви яна номаълум муддатга кўчирилди.

“Челси” - “Ман Сити”

Бугун эса “шаҳарликлар” Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Челси” меҳмони бўларди. Бу баҳс ҳам “Сити” учун осон ўтмаслиги аниқ эди.

Назарий жиҳатдан, Гвардиола шогирдлари мазкур икки ўйинда камида 3 очко жамғарди дейлик (жами очколар сони эса 60тага етади).

Энди эса навбат “Ливерпуль”га

Мерсисайдликлар бугун ўз майдонида “Кристал Пэлас” билан ўйнаб, ғалаба қозонишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Боиси, жамоалар ўртасида ўтказилган сўнгги беллашувлардаги устунлик улар томонида бўлган. “Ливерпуль” бугунги зафардан кейин очколарини 85тага етказиб, манчестерликлар билан орадаги фарқ яна 25 очкога ташкил қиларди.

Якун

Чемпионат тугашига 8 тур қолди. “Сити” эса қолган учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонган тақдирида ҳам жами 24 очко жамғарган ҳолда ҳеч қанақасига пешқадамга ета олмасди.

Хулоса қилиб, бугун “Ливерпуль” 30 йил кутилган чемпионлигини нишонлаётган бўларди. Бу эса АПЛ тарихидаги энг тезкор чемпионлик бўлиши мумкин эди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика