RU

Последние новости

17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  0 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  1 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1

Агар бизникилар китоб ёзса... Новости

Агар бизникилар китоб ёзса...

Теги :  Китоб
Машҳур спортчилар, хусусан, футболчи ва мураббийларнинг ўз ҳаётий йўлини баён қилган китоб ёзишганига кўп гувоҳ бўлганмиз.

Жумладан, Диего Марадона, Зепп Блаттер, Алекс Фергюсон... Қисқаси, фаолияти ҳақида китоб ёзган машҳур инсонлар кўп. Китобларнинг аксари катта тиражларда чоп этилганига қарамасдан жуда тезда сотилиб кетгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Чунки муаллифлар ўз асарларида фаолиятидаги мухлислар билмаган ҳақиқатларни, ички сирларни қисман бўлса-да, ошкор қилишади. Айнан шу туфайли ҳам китоблар тез қўлма-қўл бўлиб кетади.

Қизиқ, ўзбек футболида фаолият кўрсатаётган ёки кўрсатган расмийларимиз ҳам шундай мазмундаги китоблар ёзса, унинг сотуви қандай бўлар экан-а?! Ўйлашимча, бизда ҳам бундай китобларнинг сотуви чаққон бўлади, фақат бунинг биргина оддий шарти бор: муаллиф ўз китобига ҳеч бўлмаса 50 фоиз ҳақиқатни киритса, бундай китобларнинг сотувидан яхшигина маблағ ишлаб олиш мумкин бўлади. 

Биз хорижлик юлдузлардан кўра, ўзимизникиларни кўпроқ яхши кўрамиз. Уларни ҳурмат қиламиз, улар учун қайғурамиз, уларнинг ҳаёти биз учун қизиқ. Шунинг учун улардан ўз ҳаёт йўлларига бағишланган китобларни кутиб қоламиз.  

Фурқатбек Нишонов


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика