RU

Последние новости

13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  5 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  2 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  71 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2

Агамуродов ва футболчилар "Динамо" мухлислари билан учрашишди Новости

Агамуродов ва футболчилар "Динамо" мухлислари билан учрашишди

2 апрель, пайшанба куни «Динамо» марказий стадиони анжуманлар залида «Динамо» жамоаси аъзолари ва мухлислар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Норасмий очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда «Динамо» бош мураббийи Тачмурод Агамуродов, клуб спорт директори Рустам Истамов ҳамда футболчилардан жамоа сардори Андрей Мельничук, Азиз Ибрагимов ва Аваз Агалиевлар иштирок этишди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад «Динамо» клуби ва мухлислар ўртасида яқин алоқани ўрнатиш ва ҳар бир масалада ўзаро фикр алмашишдан иборат эди. Жумладан, шу куни учрашувга таклиф этилган 30 га яқин ашаддий мухлислар ўзларини қизиқтирган саволлар билан бош мураббий Тачмурод Агамуродов ва футболчиларга мурожаат этишди. Бу борада мураббий ва футболчилар ҳам ишқибозларнинг ҳеч бир саволини жавобсиз қолдиришмади.

«Биз клуб ва мухлислар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлишини истамаймиз. Шу боис мухлислар билан учрашиб, жамоанинг ҳолати, клуб вазифалари ва олдида турган муаммолари ҳақида атрофлича очиқ мулоқотларни ўтказиб туриш фақат жамоанинг фойдасига ишлайди» - дейди бош мураббий.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув учун жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдирган мухлислар, жамоа ва ишқибозлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи бундай йиғилишларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олишди. Учрашув сўнгида мухлислар «Динамо» жамоасига «Қизилқум» билан ўйинда омад тилаб қолишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика