Афсуски, 4 кун олдин майдонда хушини йўқотган 27 ёшли футболчи вафот этди
28 авг 2024 13:13
Новости
Афсуски, 4 кун олдин майдонда хушини йўқотган 27 ёшли футболчи вафот этди
24 август куни Либертадорес кубоги 1/8 финали доирасидаги "Сан-Паулу" - "Насьонал" ўйинининг 84-дақиқасида уругвайликлар ярим ҳимоячиси Хуан Искьердо майдонда хушини йўқотиб йиқилган эди.
Кейинчалик уни шифохонага олиб кетишган ва у жонлантириш бўлимида шифокорлар назоратида бўлиб турган эди.
Либертадорес Кубоги учрашуви вақтида ноҳуш ҳолат рўй берди
"Насьонал" клуби матбуот хизмати бугун 27 ёшли ярим ҳимоячи вафот этганини эълон қилди. Футболчи юракдаги муаммо сабаб оламдан ўтди.
"Футбол клубимиз қалбларимизда чуқур қайғу ва изтироб билан севимли футболчимиз Хуан Искьердо вафот этганини эълон қилади.
Унинг оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари ва қариндошларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Бутун "Насьонал" унинг ўрнини тўлдириб бўлмас жудолиги учун мотам тутади. Хуан, сен биз билан абадий бирга бўласан", - деб ёзилган клуб расмий баёнотида.


Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии