RU

Последние новости

17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  3 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0

Афғонистонлик болакай Мессининг энг машҳур мухлисига айлангани ҳақида... Новости

Афғонистонлик болакай Мессининг энг машҳур мухлисига айлангани ҳақида...

Муртазо Аҳмади - бу исмни эшитмаган бўлсангиз керак, аммо унинг сурати жуда машҳур.

Ҳа, бу ўша Аргентина терма жамоаси либосига ўхшаш целофан пакетни орқасига Месси исмини ёзиб, уни кийиб олган болакай.

Муртазо урушда вайрон бўлган Афғонистон жанубидаги Газни шаҳарчасида яшайди. У энди беш ёшга тўлган ва футболни ҳам Лионель Мессини жуда яхши кўради.

"Уйимиз олдида футбол майдони йўқ, фақат тўп бор - у ҳам тешилган" - дейди болакай.

Отасининг ўғлига ҳақиқий футбол кийими олиб беришга қурби етмас эди ва шу сабабли болакай жуда кўп йиғлаган. Унинг акаси Муртазога кўк пакетдан ажойиб форма ясаб берди - укасининг юзида табассум пайдо бўлди.

Қўлбола футболка кийиб олган болакайнинг суратлари тармоқда тарқалгандан сўнг, ҳамма уни қидириб қолди ва у тез орада топилди. Афғонистон футбол федерацияси тезда Муртазо оиласи билан боғланди: Аввалига болакайга "Барселона"нинг оригинал формаси тақдим этилди, кейинроқ эса кичик мухлис ва унинг севимли футболчиси билан учрашув ваъда қилинди.

"Биз учрашув уюштириш учун Лионель Месси ва "Барселона" билан боғландик" - дейди АФФ вакили Али Козими.

Бизни бахтли якунга эга яна бир ажойиб ҳикоя кутиб турган кўринади.




Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика