Adidas Ўзил билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди
03 июн 2020 18:00
Новости
Adidas Ўзил билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди
Adidas компанияси "Арсенал" хавбеки Месут Ўзил билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди.
Германия компанияси раҳбариятининг Ўзил билан шартномани бекор қилишидаги сабабларидан бири турк футболчисининг Хитой ҳукумати томонига қилган эътирози, шунингдек Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган билан тушган суратидан сўнг юзага келган муаммо.
Ўзил билан ҳамкорлик тўхташининг сабабларидан яна бири коронавирус пандемияси туфайли келиб чиққан молиявий инқироздир.
Эслатиб ўтамиз, немис компанияси 2013 йилда бери футболчининг ҳамкори ҳисобланарди. 7 йиллик келишувга кўра, ярим ҳимоячи 22 миллион фунт миқдорида маош оларди.
Комментарии