RU

Последние новости

02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  6 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Аброр Пирриев: "Сингапур билан ўйинда 4 нафар футболчимиз жароҳат олди" Новости

Аброр Пирриев: "Сингапур билан ўйинда 4 нафар футболчимиз жароҳат олди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Сингапурга қарши кечган баҳсдан кейин терма жамоа шифокори ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

"Сингапур билан ўйинда голлар билан бирга жароҳатлар ҳам кўп бўлди.

Ҳожимат Эркинов ҳеч қандай контактсиз ўзи жароҳат олди. Бу ўринда майдон иссиқлиги туфайли, чимнинг қуриб қолгани, оёқ сирпанмаслиги боис тизза соҳасидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Биринчи қўшимча текширувлар биринчи ўйлаганимиздек жароҳат жиддий эмаслигини кўрсатди. Аммо ҳали инструментал текширувлар жавобини олмаганимиз боис бу ҳақда сўнгги хулосани беришга бироз вақтли.

Шунингдек биринчи таймда Ҳусниддин Алиқулов ҳам тиззасидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг жароҳати жиддий эмас. Катта эҳтимол билан Ҳусниддин Яман билан баҳсни ўтказиб юборади, Саудия Арабистони билан ўйинга эса тайёр бўлади.

Сингапур билан баҳсда Одил Аҳмедов, Ислом Қобиловда ҳам енгил жароҳат олишгани маълум бўлди. Даво муолажалари қилиниб, керакли чора тадбирлар ўтказилганидан кейин ўйинга яқин қолганида уларнинг майдонга тушиш ёки тушмасликлари маълум бўлади.

Таркибимизда жароҳат олган футболчиларнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли. Шундай экан навбатдаги баҳсларда яхши натижа кўрсатиш учун бизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ деб ўйлайман", - дейди Аброр Пирриев.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика