RU

Последние новости

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  1 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Абрамов: "Купер термага кимни чақириш ё чақирмасликни ўзи ҳал қилади, Ғиёсов эса унга ёқмади" Новости

Абрамов: "Купер термага кимни чақириш ё чақирмасликни ўзи ҳал қилади, Ғиёсов эса унга ёқмади"

Coca Cola Суперлигасининг 18-тур «Бунёдкор» ҳамда «Локомотив» баҳсидан (1:1) кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.

“Биринчи таймда ўтказиб юборилган голга ўзимиз сабабчимиз. Иккинчисида эса ўйинни рақиб томонида ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ, ҳисоб бўйича олиб қарайдиган бўлсак, натижа адолатли бўлди. Майдон марказидаги тажрибали футболчимизнинг йўқлиги барибир сезилди. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлмади. Бунга ўзига яраша сабаблар бор албатта. Агар биринчи бўлимни кўрадиган бўлсак, ҳар қандай жамоа рақибнинг ҳолатига қараб ўйнайди. Танаффусда ушбу ҳолатлар таҳлил қилинади ва кейинги бўлимда бу амалга оширилади. Баъзида ўйланган режалар ижобий якунланади ва баъзида эса ўйлагандек бўлмайди. Тўраев йўқлигида бошқа футболчилар ўзига етакчиликни олиши керак эди. Афсуски, унинг майдондаги ўрни билинди. Таркибдаги футболчилар эса ушбу бўшлиқни ёпишга ҳаракат қилишди. Бироқ, уларнинг ҳали ёшлиги, шунингдек, рақиб футболчиларининг савияси юқорироқлиги кўринди. Майдон ҳолатининг яхши эмаслиги боис иккала жамоа ҳам энг яхши ўйинини намойиш эта олмади. Матбуот анжумани вақтида менга қўнғироқ қилинглар деб ҳеч кимга айтмайман (кулади). Шунчаки, танишларим ғалаба қозонган бўлсам табриклашади, ютқазганимда эса қўллаб-қувватлаш учун қўнғироқ қилишади. Лекин, ҳозир ҳам қўнғироқ қилишларини кутмагандим. Келинг, сизларга бўлган хурматим учун унинг овозини ўчириб қўяман. Ҳозир жамоамизда бор имкониятлардан фойдаланмоқдамиз. Албатта, гол урадиган форвард пайдо бўлса клуб кучаяди. Рақибларимизда эса миллий терма жамоанинг кўпчилик аъзолари ҳаракат қилишади. Ўйинимизда пасайиш бор деб айта олмайман. Шундай жамоага қарши ўйнагандан кейин буни айтиш қийин. Адашмасам энди 2 ҳафта танаффус бўлади. Футболчиларга 4 кун дам берилади ва кейин улар Олимпия ҳамда МТЖ йиғинларига бориб қўшилишади. Чумак масаласига келадиган бўлсак, ҳимоямизда муаммолар борлиги учун у келиши билан майдонга тушди. Ҳозир эса ўша футболчилар жароҳатдан қутулиб сафга қайтган. Чумак эса яқин икки ҳафта ичида бизга ёрдами тегишини сезиб турибман. Купер кимни чақириш ё чақирмасликни ўзи ҳал қилади. Демак, бизда терма жамоа даражасидаги футболчилар йўқ. Хуршид Ғиёсов чақирилганди. Бироқ, Куперга унинг қайсидир жиҳатлари ёқмаган кўринади. Хатоларимизни келажакда тўғирлаб борамиз. Олдиндаги узулишларга сабаб эса рақибнинг қарши ҳужумга ўтиб кетмаслиги учун эди. Ҳужумларга ўтиб кетиш натижасида «Насаф»га ютқазгандик. Бизни асосан қарши ҳужумда ушлашмоқда”, – дея қайд этган Абрамов.

Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика