RU

Последние новости

20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  3 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  9 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  3 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  19 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  13

Абрамов: "Бухоро"дай мухлисларга эга жамоа фақат юқори ўринларда юриши керак" Новости

Абрамов: "Бухоро"дай мухлисларга эга жамоа фақат юқори ўринларда юриши керак"

“Бухоро”-“Локомотив” (2:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ташриф буюрди.

“Учрашув бошида ҳаммаси режадагидай кетаётган эди, лекин биринчи бўлим охирига келиб жуда оғир аҳволга тушиб қолдик. Худога шукур бугун ғалаба қозона олдик.”-дея гап бошлади Вадим Карленович.

-“Локо” жуда кўплаб ҳужумларни кўкка совуришни ўзининг “услубига” айлантириб олди...

-Жуда тўғри айтасиз. Бизнинг энг оғриқли муаммомиз ҳам шунга бориб тақалади. Мен бу ҳолатни шундай баҳолайман, кўплаб вазиятларни вужудга келтиряпмиз-ми, демак биз тўғри ўйнаяпмиз. Лекин вазиятларни голга айлантириш бу бошқа масала. Бу устида ҳали ишлаш керак.

-Рақиб тўғрисида нима дейишингиз мумкин?

-Бизга қарши барча жамоалар ҳам иккинчи рақам остида ўйнашади ва қарши ҳужумларда бизни жазолашга ҳаракат қилишади. Бир нарсани айтишим мумкин, “Бухоро”  ўз мухлислари ва ўз уйида ўйнаяпти, шунга яраша озгина кўтаринки руҳда, кучли шижоат ва мативация билан ўйнашлари керак эди, лекин ундай бўлиб чиқмади ва жамоада кайфият умуман йўқдай туюлди. Биз урган голларни улар ўзлари ўзларига келтиришди десак муболаға бўлмайди. Яхши ҳужум қилаётиб нега орқага ётиб олишди тушунмадим. Шунинг натижасида бизга иккита голни уриш қийинчилик туғдирмади. Лекин кейинчалик “Бухоро” ўзига келди ва яна ўз ўйинини кўрсата бошлади, натижада иккита гол киритишди. “Бухоро”нинг ушбу ўйини нимадан далолат беради?  Бу дегани жамоанинг руҳий ҳолати яхши ва футболчилар қийинчиликлардан чиқа олишнинг уддасидан чиқишади.

-Вадим Карленович, биз сизга “Локомотив” бош мураббийи сифатида эмас, балки Ўзбекистондаги етакчи мутахасис сифатида мурожаат қилмочимиз. Сизнингча “Бухоро”даги ушбу инқироз нима сабабдан юзага келди? Мочинов қаерда хато қилди?

-Бу саволга жавоб бериш қийин, чунки жамоа ичида нима бўлаётганидан хабарим йўқ. Бу ҳолат келиб чиқиши учун ёки жамоада молиявий томонидан камчилик бўлиши керак ёки жамоа раҳбарияти ва мураббийлари тўлалигича ушбу инқирозга сабабчи бўлишади. Мен билишимча жамоангизда молиявий аҳвол анча яхши, ёмон эмас. Яна бир сабаб, жамоа бир-иккита мағлубиятдан сўнг, футболчиларда руҳий пасайиш кузатилади ва бу ҳолатдан чиқиб кетиш қийин кечади. Лекин мен бугун футболчиларнинг руҳияти ҳам жойида эканлигини кўрдим.

Умумий қилиб айтадиган бўлсам, “Бухоро”жамоаси анча яхши жамоа эканлигини кўрдим. Бу жамоа бошқа ўйнаган жамоаларимизга нисбатдан кучсизроқ дея олмайман. Анча-мунча жамоалардан яхшироқ натижани қайт этади деб ўйлайман. Фақатгина муаммоларни юзага келтираётган омиллар бартараф этилса бас. Мухлисларингиз-ку алоҳида мавзу. Бунақа мухлисларига эга жамоалар фақат ва фақат юқори ўринларда юриши керак, ҳеч бўлмаганда мухлислар ҳурмати.

-Мочинов қаерда хато қилди?

-Бир нарса дейиш қийин, балки бу касбни танлаб хато қилгандир. У ёш мутахасис, унга олий лига жамоасини ишониб топширишди, балки шуерда хато қилингандир. Агар у “синиб” қолмаса, балки бошқа жамоада иши юришиб кетар.

-Биринчи тур якунланишига 4 тур қолди. Иккинчи давра учун жамоангиз янги футболчилар харид қиладими?

-Йўқ, бизни бугунги таркиб қониқтиради.

- “Трактор” жамоасидан кейин “Локомотив” жамоасини нолдан ташкил этилишида сизнинг ҳам катта ҳиссангиз бор. Айтингчи қандай қилиб қисқа муддат ичида бу ишни уддаладингиз?

-Биз бошимиздан жуда оғир дамларни ўтказгандик. Бунинг устига бизда маблағ ҳам йўқ эди. Футболчилар 5 йил бепул ўйнашди. Ҳозир-чи ? Қани бир ой маошини олмасин, қанча гап-сўзлар бўлади. Аввал бу ишлар йўқ эди. Футболчилар бепул, футболга севгилари учун,  фақат футбол ўйнаш учун жамоага келишганди.

-Суҳбатингиз учун раҳмат.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика