Абелардо: "Мессини тўхтатишни уддаладик"
05 янв 2020 16:15
Новости
Абелардо: "Мессини тўхтатишни уддаладик"
"Эспаньол" бош мураббийи Абелардо ЛаЛига доирасида "Барселона"га қарши ўйинда қайд этилган дуранг ҳақида фикр билдирди.
"Қўлга киритилган 1 очко - биз учун ижобий бурилиш. Бу ғурур учун кураш эди. Йигитлар қаттиқ ҳаракат қилишди ва натижа адолатли бўлди.
"Барселона" - юқори классга эга бўлган жамоа. Биз эса ўз ўрнимизга қараган ҳолда ўйинимизни сақлаб қола олдик.
Мессини тўхтатишни уддаладик. Бундан жуда хурсандман. Ушбу ҳафтада йигитлар руҳий томонлама ўзлари учун катта қувват олишди. Бу ҳар томонлама бизга ижобий ҳолат бўлди". - деди Абелардо.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии