RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Абдухолиқ Қурбонов: "ПРО-Лига ўйинлари ҳам марказлашган холда ўтказиш фикрига қарши эмасман" Новости

Абдухолиқ Қурбонов: "ПРО-Лига ўйинлари ҳам марказлашган холда ўтказиш фикрига қарши эмасман"

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси етакчи футболчиларидан бири Абдухолиқ Қурбонов билан ташкил этилган интервью билан танишишингиз мумкин.

- Айни дамда "Истиқлол" жамоаси машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Клубимиз мшғулотлари карантин вақтидаги бўш вақтдан фойдаланиб, аъло даражада ташкил этилмоқда. Жорий мавсумдаги вазифамиз Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш, насиб бўлса буни уддалаймиз деган умиддаман.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоанинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Айни дамда ПРО-Лига клубларида иштирок этаётган жамоаларнинг имкониятлари бир хил даражада. Кучли ёки кучсиз деб ҳеч бир жамоани алоҳида ажратиб бўлмайди. Масалан "Нефтчи", "Динамо", "Истиқлол", "Турон", "Шўртан" каби жамоалар иштирок этаётган лигада рақобат жуда кучли бўлиши табиий. "Оқ-тепа" ва "Зомин" жамоалари ҳам жуда яхши шаклланган, "Хоразм"да ҳам натижаларни яхшилаш учун имконият етарлича.

- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Зомин" ва “Динамо" мағлуб этилди, сафардаги ўйинда "Шўртан" билан мағлубият. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- "Шўртан" билан ўйинда ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик, "Динамо" га қарши баҳсда омад биз томонда бўлди. Шу боис "Зомин" билан бўлиб ўтган учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўрдик, гувоҳи бўлганингиздек якунда ғалаба қозондик.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- ПРО-Лига ўйинларини марказлашган холда ўтказиш фикрига қарши эмасман. Биринчи навбатда санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш таъминланади. Бундан ташқари марказлашган ўйинлар жамоаларнинг асл кучини кўрсатиб беради. Жуда қизиқ учрашувлар бўлади, ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга чиқиши тайин.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?


- Футболчи сифатида озми кўпми, натижалар кўрсатиб келмоқдамиз. Асосий мақсадим "Истиқлол"ни Суперлига йўлланмасига эга чиқишида ўз ҳиссамни қўшиш, насиб бўлса биз ҳам куни келиб юқори лигада ўйнаймиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика