RU

Последние новости

09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  0 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  4 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  36 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Нефтчи"(0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Хоразм", "Зомин" каби жамоалар билан икки карра куч билан ўйнашимиз кераклигини йигитларга тушунтиряпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Тўпни назорат қила олмадик, асосан ҳимояда ўйнадик. Танаффусдан кейин ўйинга темп қўшдик. Ҳужум қилмасанг гол урмайсан. Бундай ўйинларда ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди. Бу футбол, унда дуранг ғалаба ва мағлубиятлар бўлиб туради. Ушбу ўйин дурангга мос бўлди дея оламан",- дейди Дўрмонов.

- Яқин ўтмишнинг юлдузи Мансур Саидовнинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Мансур Саидовнинг тажрибаси катта. Майдон ичида йигитларни руҳиятини кўтаради, кўрсатмалар беради. Жароҳат олгани сабаб аввалги икки ўйинда иштирок эта олмаганди. Лекин, бугун ёмон ўйнамади. Шундай тажрибали футболчилар майдонда бўлса нисбатан осонроқ бўлади.

- Аввалги "Нефтчи"нинг мавқеини қачон кўрамиз?

- "Нефтчи"ни бой тарихи бор. Футболчиларга қандай жамоада ўйнаётганлигини тушунтириб келяпмиз. Ёш футболчиларимиз ўйинига яна қўшади, ўсишга эришади улар. Руҳий жиҳатдан ҳар бир ўйинга хоҳиш билан, бор эътиборини шу ўйинга қаратган ҳолда тайёргарлик кўришларини сўраймиз. Курашларга бой ўйинлар қанча кўп бўлса футболчиларга ҳам фойда бўлади. Жамоа олдига доим максимал вазифани қўямиз. Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз. Олдинда ўйинлар бор. Барчаси биз учун ижобий якун топади деган умиддамиз.

- Павел Смоляченко ҳақида...

- Унда жароҳати бор. Смоляченкога суъний майдонда ўйнаш мумкин эмас. Тиззасидан жароҳат олган. Уйда даволанмоқда.

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ўйин ҳақиқатдан ҳам дурангга мос бўлди. Биз ҳам гол уриб кетишимиз мумкин эди ёки аксинча.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика