RU

Последние новости

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  0 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  2 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Абдусамад Дўрмонов: "Шошилмайлик, олдинда ҳали иккита ўйин бор" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Шошилмайлик, олдинда ҳали иккита ўйин бор"

ПРО-Лига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Абдусамад ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Жуда оғир ўйин ўтказдик. Менимча йигитлар ўтган ўйиндан сўнг жисмоний жиҳатдан тикланишга улгуришмади. Биринчи бўлимда кўп самарасиз вазиятлар бўлди, бу борада йигитларга кўп тушунтирмоқдамиз. Танаффусда бу борада кўрсатмалар бердик, футболда асосийси бу муваффақиятли узатмалар ҳисобланади. Яхши узатма бўлса, тўп вақтида етказиб берилса, жамоанинг ўйини яхши чиқаверади. Тушунаман, натижа учун ўйнадик, муҳими ғалаба қозондик, йигитларга раҳмат.

- Жамоа 2-3 кун ичида яна ўйин ўтказади. Шу вақт ичида йигитлар тикланишга улгурадими?

- Айни шу масалани айтиб ўтаяпмиз. Асосийси футболчиларнинг тикланиши. Олдимизда иккита ўйин бор, мавсумни яхши даражада тугатиш учун ҳаракат қиламиз.

- "Нефтчи" Суперлигага чиқадиган бўлса, таркибга янги футболчилар жалб этилиши мумкинми?

- Шошилмайлик, ҳали вақт бор. Олдимизда иккита ўйин турибди.

- Айтайлик, бошқа жамоалардан таркибга жалб этиш учун кўз остингизга олиб юрган футболчилар борми?

- Селекция доим бўлади, мос футболчиларни кузатиб юрамиз албатта. Аввал мавсумни тугатиб олайлик, олдимиздаги вазифани бажарайлик, шундан сўнг янги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика