RU

Последние новости

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  18 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  17 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  111

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Про лига 17- турдан ўрин олган "Турон" - "Нефтчи"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдирди.

"Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Учинчи ўйинндирки сафарда ўйнаяпмиз. Йигитлар вазиятни тушуниб туришган эди. Бундай ўйинларга кучли тайёргарлик билан чиқиш керак. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Кўрдинглар, қизиқарли ўйин бўлди. Яратилган вазиятлардан фойдаландик. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бўшашимиз керак эмас. Олдинда яна учта ўйинимиз бор. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

- "Нефтчи"ни Суперлигада деб тасаввур қилсак бўладими? Ўзингиз ишоняпсизми?

- Бунга ҳаммамиз ишонамиз. Лекин шошилишимиз керак эмас. Ҳали олдинда яна учта ўйин бор. Бугун керакли ўйинда ғалаба қозондик. 

- Иккинчи бўлимда жуда кўп тўхталишлар бўлди. Ҳакам эса уч дақиқа қўшиб берди. Бунга сиз қандай қарайсиз?

- Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Ҳакамларни назорат қиладиган инсонлар бор. Бундай баҳсларда ўйин чўзиш ҳолатлари кўп бўлади. Ҳакамлар эса вазиятни ўзи ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз ўйинимизни ўйнаш. 

- Сизнингча бугун ким учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди?

- Бизда ҳамма ҳаракат қилди. Бугун ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғи вакиллари яхши ҳаракат қилди. Битта ўйинчини ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Жамоавий ўйин бўлди. Ҳамма меҳнат қилди ва борини берди. 



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика