RU

Последние новости

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  1 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  4 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  8 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  10 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  14 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Абдусамад Дўрмонов: "Бундай жамоалар билан ўйинлар ҳар доим қийин ўтган" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Бундай жамоалар билан ўйинлар ҳар доим қийин ўтган"

Про лига 13-турдан ўрин олган "Зомин" - "Нефтчи" (2:4) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима десам бўлади, бошида иккита гол урганимиздан сўнг йигитлар бўшашишди. Футболда ҳар қандай вазиятга тайёр туриш керак. Иккита гол урдик дегани ғалаба қозонишимизни англатмасди. "Зомин" эса ўйинни кучайтирди ва иккита тўп киритди",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

- Жамоа бугун қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Иккита голдан сўнг эса хотиржамликка берилди. Ўтказиб юборилган иккита голга нимани сабаб сифатида кўрсата оласиз?
- Қайсидир маънода бу икки гол ёрдам берди. Кўрдинглар, ҳисоб 2:0 пайтида йигитлар бўшашишди. Биринчиси пенальтидан, иккинчи гол дарҳақиқат ажойиб чиқди. Бундай жамоалар билан ўйинлар ҳар доим жуда қийин ўтишини йигитларга тушунтирган эдик.

- 14-турдан сўнг Про лига баҳслари икки гуруҳга бўлинган ҳолда давом эттирилади. Сизни бунга муносабатингиз қандай?
- Бу қарор бошида қабул қилинган эди. Ўтган мавсумда Про лигада саккизта жамоа тўртта давра ўйнаганди. Пандемия сабаб кўп нарса ўзгариб кетди, видеоконференцияда икки давра ўйнаб, тўрттадан икки гуруҳга бўлиниш таклифи билдирилди. Биринчи минимал вазифа кучли тўртликка кириш эди. Энди тўртта жамоа ичида юқори ўринлар учун курашамиз. Бунда ҳар бир учрашув финал ҳисобланади. Йигитларга ишонамиз. Меҳнат қилган ҳолда вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика