RU

Последние новости

18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  0 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  0 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  1 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  2 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  7 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  2 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  11 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  14 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  5 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  15 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  13 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  8 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3

Абдураҳмон Фозилов: "Осиё Кубогида ҳаммани лол қолдирадиган ишлар қиламиз" Новости

Абдураҳмон Фозилов: "Осиё Кубогида ҳаммани лол қолдирадиган ишлар қиламиз"

Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоалари билан "B" гуруҳида кураш олиб боради.
Бугун ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг терма жамоа мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қуръа натижалари ҳақида фикрингиз?
- Қуръа ҳамма учун бирдек келди деб ҳисоблайман. Гуруҳдан чиқиш масаласида муаммо бўлмаса керак деб ўйлайман. Жамоа яхши шаклланиши учун терма жамоалар маркази ўртоқлик учрашувларини ташкил этиши шарт.
КХДР, Саудия Арабистони ва Хитой термаларидан 2015 йил январь ойида энг оптимал формадагиси бу Саудия Арабистони бўлади.

Бу мусобақада мухлисларга жуда кўп ноқулайликлар бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари мисолида ўйлаб кўринг. Биринчи ўйин Сиднейда, кейин 600 километр узоқликдаги Бресбенга борилади, ундан кейин 1300 километр узоқдаги Мелбурнга.

Агар гуруҳдан чиқиш-чиқмаслик масаласи учинчи ўйинга қоладиган бўлса, биринчи ёки иккинчи ўринни эгаллашимизга қараб Мелбурнда қоламиз ёки яна 1300 километрга Брисбенга қайтамиз. Австралия шунақанги мамлакатки, ҳеч қачон ҳеч бир меҳмонхонада 2-3 тадан кўп бўш ўрин топилмайди.

Бу бор йўғи меҳмонхона масаласи, 1300 километрга автобусда бориш бир азоб. Шунинг учун ўртада авиачипта масалалари ҳам бор.

Бу биргина бизнинг мухлисларга эмас, балки барча терма жамоалар мухлисларига тааллуқли муаммо.

- Австралияга тахминан неча киши бориши мумкин?
- Май ойида ўзим яшил қитъага бориб ташкилий масалаларни ҳал қилиб келаман. Ундан кейин нарх ва борувчи мухлислар сонига аниқлик киритамиз.

- Федерация томонидан мухлислар клуби аъзоларига қўшимча ёрдам бўладими?
- Албатта.

- Австралияда нарх-наво қиммат эканлиги мухлисларнинг сонини Қатардагидан камайтириб юбормасмикин?
- Ҳақиқатдан ҳам Австралияда бир кунлик ҳаражатлар минимум 50$ни ташкил қилади. Лекин, бу ўзбек мухлисларини тўхтата олмайди.

- У ерга борадиган мухлислар билан ҳар ўйинимизда қандайдир кутилмаган кўринишлар қилишга ҳаракат қиласизларми?
- Насиб қилса, сиз кутганданда хайратланарли, бутун Осиёни лол қолдирадиган ишлар қиламиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика