RU

Последние новости

17:40Суперлига. "Андижон" — "Динамо" (матнли трансляция)  3 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1

Абдураҳмон Абдулҳақов “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўради Новости

Абдураҳмон Абдулҳақов “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўради

Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради.

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳсида фарғоналиклар фойдасига иккинчи голни киритган Абдураҳмон Абдулҳақов голни “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб нишонлади ва ушбу вазият меҳмон жамоа мухлисларини эътирозига сабаб бўлди.

Бу эса мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузилганлиги кўрсатади. Натижада ПФЛ Абдулҳақовни 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортди.

Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради:

- Ўйин вақтида футболчи кучли ҳис-хаяжонлар оғушида бўлади. Айниқса гол киритилган вақтида ўз ҳис-ҳаяжонларини жиловлаш бироз қийин кечади. Дербида жамоамиз учун муҳим бўлган голни киритганимдан сўнг мана шундай хис хаяжонларга берилиб, голни нишонлаш вақтида беихтиёр рақиб мухлислари томон югурдим. Бу эса нотўғри қарор эди. Шу сабаб "Навбаҳор" жамоасининг жонкуяр мухлисларидан бу ишим учун узр сўрайман. Наманганликларнинг келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан, - деди Абдулҳақов.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика