RU

Последние новости

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Абдумавлон Абдужалилов: “Бундай фантастик муҳитда ўйнашни барча истайди” Новости

Абдумавлон Абдужалилов: “Бундай фантастик муҳитда ўйнашни барча истайди”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов жамоанинг Суперлигадаги илк ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.

Куни кеча маҳоратли дарвозабон “Нефтчи” клуби расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

– Абдумавлон, дастлаб Фарғонада бўлиб ўтган “Насаф”га қарши баҳс ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз ?

– Кўпчилик таъкидлаб ўтганидек, мухлисларга манзур бўладиган ўйин гувоҳи бўлдик. Илк ўйинимиз бўлгани учун барибир бироз футболчилар бир-бирларини тушинишлари қийин кечди. Бу вақтинча ҳолат саналади. Умуман олганда, “Нефтчи” яхши ўйин кўрсатди.

– Ҳозир “Нефтчи” футболчилари орасида қандай муҳит мавжуд?

– Ички муҳит аъло даражада дейишим мумкин. Футболчиларни кўзида шижоат бор. Клубдаги ўзгаришлар ижобий натижа бермоқда. Айниқса жамоага ҳақиқий футболнинг жонкуяр инсонлари раҳбар бўлганини алоҳида айтиб ўтиш ўринлидир. Клубда бизга ҳамма шароитлар яратиб берилган.


– “Насаф” Сизда қандай таассурот қолдирди?

– Қарши жамоаси гарчи етакчиларини бошқа жамоаларга қўйиб юборган бўлсада, ўтган йилгидек кучли жамоа деб ўйлайман. Ўйин услуби ўзгармаган.

– Стадиондаги муҳит ҳақида баҳс иштирокчиси ҳақидаги фикрларингиз?

– Фантастик муҳит! Майдондаги футболчилар ҳам завқ билан тўп суришди. Ҳар қандай футболчи бундай ўйинда тўп суришни истайди.

– Фарғоналикларнинг ишқибозлиги борасида муносабат билдирсангиз?

– Мухлисларга катта раҳмат! Фақат қойил қолиш керак. Ўйинда мухлислар футболчиларни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб боришди.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика