RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Абдумалик Ҳакимов: "Қийин бўлган марафонда ғолиб бўлдик" Новости

Абдумалик Ҳакимов: "Қийин бўлган марафонда ғолиб бўлдик"

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига 34-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси ўз уйида Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Цементчи" жамоаси бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз чемпионат давомида жуда ҳам қийин бўлган марафонда ғолиб бўлдик, десам хато бўлмайди. Сабаби бу йил олий лига йўлланмасини қўлга киратаман деган жамоалар кўп эди. "Цементчи", "Сурхон", "Андижон", "Истиқлол" ва "Норин" жамоалари элитага чиқиш учун кураш олиб боришди. Аввалги турда чемпионлик ва олий лига йўлланмасини нақд қилганимиз учун бу сафар футболчилар йиғиб олиш бироз қийин бўлди. Шундай бўлсада мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонишга эришдик. Биринчи лига чемпиони бўлиш ҳам бошқа экан. Ичимдаги хис-туйғуларни ифодалаш жуда ҳам қийин. 

Футболчилик фаолиятимда "Қўқон-1912" жамоаси билан биринчи лигадан олий лигага чиққанман. Унда бошқача эди. Футболчи бўлиб олий лигага чиқиш бошқа мураббий сифатида чиқиш бошқа. Чунки мураббийлик жуда ҳам қийин иш. Келаси йили олий лигада рақобатбардош жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз ва 1, 2 йил ичида олий ўринлар учун кураш олиб борадиган жамоа бўламиз. Футболчиларимиз меҳнат қилишдан тўхташмасин, бундан ҳам катта муваффақиятларга эришишсин. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам катта раҳмат айтаман", - дейди Абдумалик Ҳакимов 



Хожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика