RU

Последние новости

20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  4 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   12 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0

Абдумалик Ҳакимов: "Наманганда ғалабага тенг дурангга эришдик" Новости

Абдумалик Ҳакимов: "Наманганда ғалабага тенг дурангга эришдик"

"Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Нефтчи" катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Хуршид Асқаралиевлар иштирок этишди

Абдумалик Ҳакимов: Биринчи ўринда, Фарғонадан Намангандаги ўйинга келган ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтиб қоламан. Жароҳатлар билан ўйинга етиб келдик. Агар ҳозир хар бирини санаб ўтсам, ярим жамоани санашга тўғри келади. Шу сабаб ўйинда тўхталишлар кўп кузатилди. Жамоамизга раҳмат айтиб қоламан. Бугун улар матонат билан курашишди. "Навбаҳор" уйда ҳам сафарда чиройли  ва мазмунли ўйин курсатади. Кучли рақиб деб ҳисоблайман. Ўйин бўйича, режамиз биринчи гол ўтказиб юбормаслик ва қарши ҳужумдан фойдаланиш эди. Йигитлар ҳамма кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Ёш ҳужумчимиз Хуршидбек Асқаралиевга ишонч билдириб майдонга туширгандик. Ишончни эса оқлади. Ғалаба сари бироз эътибор етишмади деб ўйлайман. Ҳа, голдан кейин бироз эътиборсизликка берилдик. Ғалабага тенг дуранг дейиш мумкин.


Хуршид Асқаралиев: Менга бугун Водийнинг энг катта дербисида иштирок этиш насиб қилди. Бу эса дебют учрашувимга тўғри келади. Дуранг ўйнаган бўлсакда, очко қўлга киритилди. Чунки ҳозир бизга очколар жуда зарур. Чиройли ўйин бўлди. Гол урганимдан ва "Нефтчи"га фойда келтирганимдан хурсандман. Бутун жамоа қаттиқ меҳнат қилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика