Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"
05 мар 01:41
Новости
Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"
"Пахтакор" ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев "Ал Ҳилол" (1:0)га қарши Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Биринчи навбатда, шу совуқда бизни қўллаб-қувватлаган, иккита таймда ҳам жим турмасдан бизни олға чорлаган барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Қийин бўлишини кутгандик ва бунга тайёргарлик кўрдик, ҳафта давомида мураббийимизнинг берган кўрсатмалари ва тактикаси бўйича ўйнадик ва уни 70-80%га бажардик. Қўрқмадик ва ўз уйимизда шундай ўйнашга мажбур эдик.
— Бундай ўйинларда қайси омил энг муҳим?
— Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади. Сиз нафақат Осиё, балки дунёнинг энг кучли ўйинчиларига қарши ўйнайсиз. Ўзингизга ишонишингиз керак. Кўрганингиздек, ҳеч қайси жабҳада уларга имкониятни бой бермадик.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии