RU

Последние новости

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  58 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  16 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  12 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

Абдихолиқов “Рух”нинг асосий жамоаси сафидаги норасмий дебютидан кейин нималар деди? Новости

Абдихолиқов “Рух”нинг асосий жамоаси сафидаги норасмий дебютидан кейин нималар деди?

Бобир Абдихолиқов қишки трансфер мавсумида “Рух” жамоаси сафига бориб қўшилган эди.

Львов клуби кеча Хмельницкийнинг “Подолье” жамоаси билан спарринг ўйинини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Рух”нинг асосий жамоаси сафида норасмий дебютини амалга оширган ўзбекистонлик ҳужумчи ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги спарринг Киевнинг “Динамо”сига қарши ўйиндан олдин яхши тайёргарлик бўлди. Ғалаба қозонганимизга қармасдан, бир қатор хатоларга ҳам йўл қўйдик. Кейинги ўйинларда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ниҳоят, асосий жамоа сафида ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Мен учун мураббийнинг ишончи жуда муҳим. Бу футболчи учун ўзига хос рағбат ҳисобланади. Ўзимнинг оптимал формамга қайтишга ва жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Аста-секин шерикларим билан муносабатларимни яхшилаб оляпман, аммо бироз вақт талаб қиладиган ҳолат. 

Ҳамюртларим расмий ўйиндаги дебютимни кутишаётганини биламан. Уларнинг ишончини оқлаш учун имкон қадар кўпроқ ҳаракат қиламан. “Рух” таркибида юқори сифатли ижрочилар бор. Бугун Кухаревич ва Кондраков гол урди. Ҳужум чизиғидаги рақобатнинг юқорилиги ҳамма учун, жумладан, мен учун ҳам яхши. Чунки бундай шароитда футболчи фақат ўсади”, – деди 23 ёшли форвард. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика