RU

Последние новости

21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  8 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  19 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?! Новости

Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи олдидан БАА термасини қабул қилади.

Бугун ана шу беллашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Владо Радманович Аббосбек Файзуллаев кечаги машғулотда жароҳат олгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)

Кўплаб мухлисларнинг ярим ҳимоячимизнинг аҳволи ҳақидаги ҳавотирларини инобатга олган ҳолда ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик. "Championat.asia"га маълум бўлишича, кеча Файзуллаев машғулот пайти жамоадошларидан бири билан тўқнашиб кетган. Жамоа шифокорлари тун бўйи Аббоснинг аҳволини яхшилаш учун уни назоратда ушлашган. Кечаги тўқнашув натижасида футболчимизнинг суяклари лат емаган ва эҳтимолий кутилган хавф ортда қолган. Бизнинг маълумотга кўра, Файзуллаев эртанги учрашувда иштирок этиши мумкин, у хатто бироздан сўнг бошланадиган терма жамоамизнинг расмий машғулотидан ҳам қатнашиши кутилмоқда. Ўзбекистон МТЖнинг ўйин олди расмий машғулоти 17:45 да "Жар" стадионида бошланади.

Шу ўринда муҳим футболчиларимиздан бирини тезроқ сафга қайтариш учун ҳаракат қилган терма жамоамиз шифокорларига миннатдорчилик билдириб ўтамиз.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - БАА ўйини эртага, 15 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида 19:00да старт олади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика