RU

Последние новости

19:22Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  1 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  10 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  0 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  1 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  4 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   9 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  18 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  4 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман" Новости

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман"

"Пахтакор"нинг яна бир ёш иқтидори билан суҳбат.

Ўтган мавсум асосий жамоада дебют қилган Аббос Файзуллаев бу йилга келиб бир нечта ўйинлар хусусан юртимизда ўтган U-23 Осиё кубоги баҳсларида мухлислар эътиборига тушди. "Пахтакор" таркибида охирги икки учрашувда 2та гол урган 18 ёшли ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аббос "Металлург" билан ўйин жамоангизнинг ғалабаси билан якунланди. Сўнгги икки ўйиндан олинган таассуротлар ўртасида қандай фарқ бўлди?

- Тўғри Бекободда ғалаба қозондик. Икки учрашув мен учун ёмон ўтмади. Рақиблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Биласизми, "Пахтакор" либосида майдонга тушар эканман фақат жамоага ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Бундан хурсанд бўламан.  

- Айни пайтда турнир жадвалида ажойиб интрига юзага келганини кўришимиз мумкин. Нима деб ўйлайсиз жамоалар даражаси тенглашганми?

- Тан олиш керак чемпионатимиз анча қизиқарли ўтмоқда. Бундан фақат ўзбек футболи ва мухлислар ютмоқда. Чемпионлик учун курашадиган битта жамоа йўқ. Бир нечта клублар бу йўлда рақобатлашмоқда. Рақобат эса Суперлига янада жозибали кечишини таъминламоқда. 

- Тенгқурларингиз орасида ўзини кўрсатган футболчилардан кимларни кўрсатган бўлардингиз...

- "Бунёдкор"даги Умарали Раҳмоналиев ва "Олимпик"да тўп тепаётган Пўлатхўжа Холдорхоновни алоҳида айтган бўлар эдим. Бу мавсум улар анча ўсишга эришишди. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмай ажойиб ўйинларини кўрсатишда давом этишади, деб ўйлайман. 

- Футболдаги кумирингиз ким? 

- Ўзим Фелиппе Коутиньо ва Лука Модричнинг ўйинларини кузатиб бораман. Керакли жиҳатларини олишга ҳаракат қиламан.

- U-23 Осиё кубогида Жасур Жалолиддиновнинг ўрнига захирадан тушдингиз. Умуман ўзингиз учун қайси позицияда тўп тепиш қулай?

- Ҳужумчи ортида ўйнашни яхши кўраман. Икки қанотда вингер сифатида ҳам ҳаракат қила оламан. Юқорида айтганимдек асосийси жамоага самара келтиришим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика