Аббос Файзуллаев Қатар ҳақида: "Биз ҳар битта ўйинни ютмоқчимиз"
30 янв 2024 20:44
Новости
Аббос Файзуллаев Қатар ҳақида: "Биз ҳар битта ўйинни ютмоқчимиз"
"Бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистондан қўллаб-қувватлаганларга ҳам раҳмат.
Ўйинга келсак, унга яхши тайёргарлик кўргандик ва тактик жиҳатдан рақибни яхши ўргангандик. Бугун яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Асосийси ғалаба ва кейинги босқичга чиққанимиз.
1:1 бўлган вазиятдаги босим? Унчалик босим бўлмади, бу ўйинда бўлиб турадиган ҳолат ва асосий тўхтаб қолмасликдир. Биз эса ҳаракат қилдик ва иккинчи голни уришга эришдик.
Қатарга келсак, Қатар жуда яхши жамоа, ўйинчилари ҳам индивидуал жиҳатдан кучли. Афиф ва Ал Ҳайдос каби жуда яхши ўйинчиларга эга. Қатарга қарши жуда қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Олдимиздаги ҳар битта ўйинни ютмоқчимиз", — дейди Таиландга қарши ўйин қаҳрамони.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии