А Сериянинг "ўтириб қолган" юлдузлари
07 июл 2022 16:30
Новости
А Сериянинг "ўтириб қолган" юлдузлари
Аммо бунинг акси бўлган вазиятлар ҳам йўқ эмас. Футболчи ўзининг даражасини исботлайди, бироқ унинг амбицияларига умуман мос келмайдиган клубда қолиб кетади. Бугун кимлар А Сериядаги жамоасида қолиб кетгани ҳақида сўз юритамиз.
Андреа Белотти
Белотти бир неча кун аввал Туриндан кетгани эълон қилинди. У 21 ёшида "Палермо"дан "Торино"га ўтган ва 1-мавсумидаёқ 12та гол уришга эришган. Кейин эса "буқалар" сафида энг сермаҳсул мавсумни ўтказиб, 26та гол урган. "Торино" президенти уни 100 миллиондан кам суммага сотишни хоҳламади, аммо ҳеч ким у учун шунча пул сарфлашни ҳам истамади.
Футболчининг самарадорлиги бошқа бу қадар ажойиб бўлмади. У жамоанинг асосий юлдузи мақомига эришди, клуб сардори бўлди. Лекин "Торино" титуллар учун курашмади, бор йўғи 1 марта Европа Лигасида иштирок этди. Ҳа айтганча, Белотти 6 ўйинда 6та гол урди. Раҳбарият эса А Серия грандларидан бўлган таклифларни рад этди. Натижада, Белотти клубдан эркин агент сифатида кетди. Қўшимчасига, ўзи учун омадсиз бўлган мавсум, майдондаги курашдан кўра кўпроқ жароҳатларга қарши кураш билан ўтган ва бор йўғи 8 та гол урган. Ачинарлиси, энди гранд жамоалар у учун навбатда тургани йўқ. Катта эҳтимол билан Андреа фаолиятини "Монако"да давом эттиради. Эҳтимол, "буқалар"дан эртароқ кетишга қарор қилганида, ҳозир анча кучлироқ жамоа шарафини ҳимоя қилаётган бўлармиди?!
Сергей Милинкович-Савич
"Генк"даги ўртамиёна мавсумдан кейин сербиялик ярим ҳимоячи "Лацио"га ўтди. Аммо ҳозирги даражасига дарҳол эришгани йўқ. Аввалига адаптация жараёнларига маълум вақт керак бўлди. Лекин икки йил ўтиб, Миликович-Савич А Серия рамзий терма жамоасидан ўрин олди. "Лацио"га эса футболчини сотиб олиш бўйича қатор таклифлар туша бошлади. Бироқ клубнинг эксцентрик президенти Клаудио Лотито футболчи учун 100 миллион талаб қилди. Табиийки, ҳеч ким бунча пул беришни истамади. Шунга қарамай, сербиялик темпни туширмади ва жамоанинг муҳим бўлагига айланди.
2019/20 йилги мавсумда "Лацио" скудеттони қўлга киритиши мумкин эди, лекин мавсум бошланганида омадсизликка учради. Ҳар ёзда Италия ва унинг ташқарисидаги клублар Лотитога таклиф билан чиқишади, аммо у ўз сўзида қатъий туриб олади. Милинкович-Савич Италияда бўлган вақтидан бери бу мавсум гол+пас тизими бўйича у учун энг яхшиси бўлди. Аммо жамоа яна Чемпионлар Лигасига чиқа олмади. Шубҳасиз, 27 ёшда олдинга ҳаракат қилиб кўриш лозим. Милинкович-Савичга "Челси" ва "Арсенал" даъвогарлик қилмоқда. Улар 55 миллион евро таклиф қилишмоқда, бироқ Лотито 70 млн деб туриб олди. Марказий ярим ҳимоячи бу гал ҳам олдинга қадам ташлолмайди деган тахмин бор...
Дуван Сапата
Колумбиялик форварднинг А Серияга йўли анчайин қийин бўлган. "Эстудианс"да ўтган муваффақиятли мавсумдан кейин уни "Наполи" сотиб олади, лекин 2 йил давомида бор йўғи 11 та гол урган ҳужумчи асосий таркиб аъзосига айлана олмади. Шундан кейин Дуван "Сампдория" ва "Удинезе"да ўзини жуда яхши кўрсатади ҳамда "Аталанта" эътиборига тушади. Бергамода у ажойиб мавсум ўтказди ва 23 та гол урди. Трансфер ойнаси очилганида эса барчаси футболчи АПЛга йўл олишига қараб кетаётганди, аммо томонлар келиша олишмади.
Италияда ҳам қизиқаётганлар етарли эди, бироқ Сапата "Аталанта"да қолиб, мунтазам равишда гол урарди. Шунга қарамай, Дуван бундан кўпроғига эришиш мумкиндек эди. Бундай имконият айниқса ўтган мавсум бўлганди. "Интер" колумбияликни Лукакуга ўринбосар сифатида кўрарди, лекин "Аталанта" анчагина катта нарх қўйди ва трансфер амалга ошмади. Ким билади дейсиз, балки Бергамодагилар бундан афсусланган бўлишса ажаб эмас. Сапата мавсум давомида даволаниш билан оввора бўлди ва 10 та гол уриб, жамоадаги энг омадсиз мавсумини ўтказди. Ҳозир Дуван 31 ёшда ва ҳали топ-клубдан таклиф олиши мумкиндек, аммо у ўзи учун қадрдон Бергамода керагидан кўпроқ ушланиб қолгандек.
Никола Миленкович
"Фиорентина" 2017 йил "Партизан"нинг иқтидорли ҳимоячиси учун курашда ғолиб бўлди ва дарҳол нима учун Европанинг салоҳияти энг юқори марказий ҳимоячилардан бири деб ҳисобланганини майдонда исботлай бошлади. Қисқа адаптациядан сўнг, у нафақат асосий таркибдаги жойни кафолатлаб қўйди, балки марказий ҳимоядаги етакчиликни ҳам қўлига ола бошлади. Қизиғи, серб нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам фаол эди. Бунинг натижасида 5 та гол уришга эришди. Бир қарашда Никола бу ерда узоқ ушланиб қолмайдигандек эди.
Устига-устак, МЮ аниқ таклиф билан "Фиорентина"га мурожаат қилди. Бироқ "фиал"калар президенти ҳар қандай таклифларни рад этарди. Ўтган мавсумни ҳам Миленкович анча юқори даражада стабил ўтказди, лекин у "Фиорентина" даражасидан ўсиб бўлгандек. У фаолиятидаги кейинги қадамни ташлаши зарур. "Интер" ва "Ювентус" ҳимоячини "бегона қилмоқчи" эмас. Назаримизда, яна Флоренцияда қолиб кетиш А Сериянинг энг қизиқарли марказий ҳимоячиларидан бири учун нотўғри қарор бўлади.
Доменико Берарди
Доменико Берарди кетиши керак бўлиб, бир жамоада узоқ қолиб кетганларнинг ўзига хос тимсоли бўлса керак. "Сассуоло" тарбияланувчиси "нероверди" Б Сериядан А Серияга чиққанида эътиборга тушганди. Элитада ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди — 16 та гол урди. Бундан кейин кучлироқ клубларнинг қизиқиши ва эҳтимолий трансферлар ҳақида гап-сўзлар тарқалди, лекин мана 10 йилдирки Берарди "Сассуоло" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Жамоа устози Эусебио Ди Франческо "Рома"га йўл олганида, Берарди ҳам унинг ортидан йўл олиши тахмин қилинганди, бироқ ундай бўлмади. Берардининг ҳозирги ҳолати, жароҳатга мойиллиги билан топ-клублар катта пул сарфлашга тайёр эмас. Ўтган мавсум Доменико 15 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Августда Берарди 28 ёшни қаршилайди ва уни катта клубда кўриш қизиқ бўларди. Жадвалнинг юқори қисмидаги клубларнинг қизиқиши буткул йўқолмаган, аммо бу келишув 8 йил аввал бўлиши мумкин эди.
Сергей Румянцев
Комментарии