RU

Последние новости

13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  5 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  12 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1

А Серия. "Ювентус" иродали ғалаба қозонди Новости

А Серия. "Ювентус" иродали ғалаба қозонди

Италия чемпионати 4-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" ўйинида туринликлар Роналду ва Рэмсининг голлари эвазига ғалаба қозонишди.

Ювентус

Аарон Рэмзи - 31', Криштиану Роналду - 49'

Серия А . Тур 4

21/09/2019, 22:00

1
:
2
Завершен

Верона

Мигел Велозу - 21'

Стадион: Allianz Stadium, 39945 зрителей

Главный судья: Federico La Penna

45'
90'
31'  Аарон Рэмзи
31'  Криштиану Роналду
49'  Криштиану Роналду
51'  Родриго Бентанкур (Миралем Пьянич)
61'  Аарон Рэмзи (Сами Хедира)
72'  Пауло Дибала (Гонсало Игуаин)
16'  Мараш Кумбулла
20'  Самуэль Ди Кармине
21'  Мигел Велозу
28'  Амир Ррахмани
34'  Давиде Фараони
59'  Валерио Верре (Маттео Пессина)
72'  Маттиа Дзакканьи (Дженнаро Тутино)
85'  Софьян Амрабат (Джампаоло Паццини)
90'  Мараш Кумбулла

Ювентус – Верона 2:1 

21 сентябрь, 21:00, «Альянц Стэдиум»

Голлар: 20, Велозу - 0:1, Рэмси, 31 - 1:1, 48, Роналду (пенальти) - 2:1.

Ювентус – Буффон, Данило, Бонуччи, Демирал, Алекс Сандро, Бентанкур (51, Пьянич), Рэмси (61, Хедира), Матюиди, Куадрадо, Дибала (72, Игуаин), Роналду.

Верона – Сильвестри, Кумбула, Гюнтер, Ррахмани, Фараони, Велозу, Лазович, Верре (59, Пессина), Амрабат (85,Паццини), Дзакканьи (72, Туттино), Ди Кармине.

Огоҳлантиришлар: Кумбула (16), Ррахмани(29).

Четлатиш: Кумбула (2СК, 90+4).



БАҲС ТУГАДИ. "Ювентус" навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.


90+4. ЧЕТЛАТИШ. Кумбула иккинчи сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди. 

УЧРАШУВГА 5 ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ

90. БУФФОН! 41 ёшли Жижи жамоасини қутқарди. Велозу дубль қайд этиши мумкин эди...

89. Тўп назорати - 56:44 (%). Сарри шогирдлари олдинда.

88. Зарбаа. Пьяничнинг уриниши ҳам наф келтиргани йўқ.

85. Ўзгариш. Амрабат ўрнига Паццини тушди.

84. Ҳужумчилар зарба бермаганидан кейин Бонуччи узоқ масофадан ўзи уриниб кўрди. Ноаниқ зарба.

77. "Верона" вазиятни ўнглашга жуда яқин келди. Аммо, Буффон барчасини тўғри баҳолади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

72. Ўзгаришлар. Дибала ўрнига Игуаин, Жаккани ўрнига Туттино тушди.

72. Куадрадонинг жуда кучли зарбаси, жуда ноаниқ чиқди.

69. "Верона"да стандарт вазият ва гол бўлишига озгина қолганди. 

61. Ўзгариш. Рэмси ўрнига Хедира тушмоқда.

59. Ўзгариш. Верри ўрнига Пессина туширилди.

51. Ўзгариш. Бентанкур ўрнига Пьянич тушди. 

48. ГОЛ! Роналду 11 метрлик жарима зарбасини ишончли ижро этиб, "Юве"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

47. Куадрадо пенальти ишлади. Роналду тайёрланмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунига етди. ТАНАФФУС

42. 10 дақиқа ичида мезбонлар бир қатор ҳужумлар уюштиришга уринишди. Муваффақиятли чиқмади.

31. ГОЛ! Рэмси ҳисобни тенглаштирди. Жарима майдончаси ташқаридан берилган зарба ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозабон ожиз қолди.

30. Роналду дарвозани яна бир бор ўққа тутди. Ноаниқ. Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолди. Кутилмаган натижа қайд этилмоқда.

29. Косоволик футболчи Ррахмани огоҳлантирилди.

27. Бугун Турин клуби сафида Буффон, Демирал ва Рэмси клубдаги дебют учрашувларини ўтказишмоқда. 

20. ГОЛ! ШЕДЕВР ГОЛ! Велозу Буффонқўриқлаётган дарвозага қайтариб бўлмас зарба йўллаганди.

19. ПЕНАЛЬТИ! Демирал Ди Карминени очиқчасига ушлаб қолганди. Ҳакам бунга ишонди. 

17. Роналду рақиблар жарима майдончасида йиқитилди, ҳакам эса бунга илшонмади. Криштиану бундан норозилигини билдирди.

16. Огоҳлантириш. Кумбула ҳакам томонидан сийланди, Дибалага қарши қўпол ўйнагани учун.

14. Роналду учрашувдаги илк хавфли зарбани йўллади. Бироз ноаниқ. Тезкор гол киритлмади.

12. Айни пайтда "Ювентус" А Серияда учинчи, "Верона" эса 12-ўринни эгаллаб турибди.

9. "Юве" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.

5. Буффон тўпни эгаллаб олди ва Куадрадони олдинга бошлади, Дибала эса ҳужумни якунлай олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

А Серия 4-туридан жой олган "Ювентус" - "Верона" Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Биргаликда кузатиб борамиз!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика