А Серия. Превью: Ака-ука Индзагилар "жанги" ёхуд "Интер" уйда "Наполи"ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборадими?
26 дек 2018 13:35
Новости
А Серия. Превью: Ака-ука Индзагилар "жанги" ёхуд "Интер" уйда "Наполи"ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборадими?
"Фрозиноне" — "Милан"
"Россонерилар"нинг ўйини қовушмаяпти. Қаторасига уч турдан буён ғалаба ёқда турсин, Гаттузо шогирдлари гол ҳам ура олишмаяпти. Женнаронинг ўзи жамоа маълум бир инқироз даврини бошидан ўтказаётгани, қўшимчасига жароҳатлар бош оғриқ бўлаётганини таъкидлади. Маҳаллий ОАВ олдиндаги икки ўйин Гаттузо учун ҳал қилувчи аҳамият касб этишини ва мураббий хайдалмаслиги учун жамоа фақат ғалаба қозониши зарур. Аммо жамоа ғалаба қозониши қийин бўлмоқда, боз устига сафарда: 8 ўйинда бор йўғи 2 ғалаба. Сафарда миланликлар фақат "Сассуоло" (4:1) ва "Удинезе" (1:0)ни таслим қила олган.
"Канарейкалар" янги мураббий қўл остида биринчи учрашувни ўтказиб улгуришди. Эслатиб ўтамиз, Марко Барони жамоани Морено Лонго тарк этгач қўлга олди. Биргина учрашувда мураббий ишига баҳо бериш мушкул, лекин умумий картина ўзгарганини сезиш учун кучли мутахассис бўлиш шарт эмасди. Меҳмонда "Удинезе"га қарши ўйинда жамоа 6 бор зарба берди, рақиб эса бор йўғи 1 марта. Вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти ҳали пастроқ бўлиши мумкин, лекин бу тўғриласа бўладиган камчилик назаримизда. Ўша ўйин "Фрозиноне" фойдасига ҳал бўлмагани қайсидир маънода "Удинезе"нинг омади келганига ҳам боғлиқ - 1:1. Ҳозирча "Фрозиноне" мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарида, аниқроғи, 19-ўринни эгаллаб турибди. Ўз майдонида "канарейка"лар ҳали ғалаба нашидасини суришга улгуришмади, сўнгги 8 ўйинда 4 дуранг ва 4 мағлубият.
"Милан"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, меҳмонларга осон бўлмаслиги аниқ. "Фрозиноне" ҳақида ҳали аниқ бирор нима дейишга эртароқ. Мураббий ўзгарди ва бу сафар жамоа қандай ҳаракат қилишини олдиндан айтишнинг иложи йўқ.
"Аталанта" — "Ювентус"
Гасперини шогирдлари сўнгги 5 тур мобайнида икки маротаба турнир жадвалида ўзидан кейинги поғонадаги жамоалар "Эмполи" (2:3) ва "Женоа"га (3:1) мағлуб бўлди. Шунингдек, клуб "Наполи" (1:2) билан бўлган учрашувда ҳам енгилганди. Бироқ рақибининг анча кучли бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Уйда бўлиб ўтган учрашувлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, Гасперини жамоаси жиддий рақиблар бўлмиш "Лацио" ва "Интер"дан устун келишга муваффақ бўлганди. "Аталанта" барқарор ўйин кўрсата олмаяпти ва шу сабаб мунтазам равишда ижобий натижалар қайд этиб бўлмаяпти. Буни "Интер"ни енгиб, кейин "Эмполи"га ғалабани бой бериб қўйганларидан ҳам тушуниш қийин эмас.
Туринликларни бугунги Италиянинг энг яхши клуби десак адашмаймиз. "Кекса синьора" ўтган турда ҳеч қандай қийинчиликсиз Римнинг "Рома"сини (1:0) мағлуб этди. Жамоа 17 тур мобайнида атиги бир маротаба дуранг ўйнади ва умуман мағлуб бўлмади. Олдиндаги икки ўйинни ҳисобга олмасак ҳам, шубҳасиз, "Ювентус" — А Сериянинг қишки чемпиони бўлиши аниқ. Аллегри шогирдлари сўнгги 5та ўйинда тўп ўтказиб юбормади ва 8 маротаба гол уришга муваффақ бўлди. Маълумотларга қараганда, навбатдаги ўйинда таркибда ўзгариш бўлади — жамоанинг асосий юлдузи Криштину Роналду захирада қолади. Шунингдек, Федерико Бернардески, Хуан Куадрадо ва Жоау Канселу ҳам майдонга тушмайди. "Юве" уч очко олиши шарт. Бироқ сўнгги баъзи омадсизликларга қарамай, Бергамо жамоаси бор кучи билан рақибига қаршилик қилиши аниқ.
"Болонья" — "Лацио"
Болонья жамоаси ўзи учун бироз қийин мавсумни бошидан ўтказмоқда. Баъзи пайтларда жамоа бундай ҳолатдан чиқиб кетадигандек туюлади, лекин натижалар бунинг аксини айтиб туради. Сўнгги 10 та ўйинда жамоа бир марта ҳам ғалаба қозонолмади. Голлар сони эса бор йўғи 13 тани ташкил қилмоқда (уйда 9 та) ва бу борада улар фақатгина "Фрозиноне"дан (12) олдинда боришмоқда. Жамоа уйда "Рома" (2:0) ва "Удинезе" (2:1)ни мағлуб этди. Ҳозирда "Болонья" 18 ўринни эгаллаб турибди ва элитадан чиқиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.
"Бургутлар" эса 5та ўйинда ғалаба қозона олмаганларидан кейин ва ниҳоят, "Кальяри"ни (3:1) мағлуб этиб бу нохуш анънага нуқта қўйдилар. Инзаги шогирдлари сафардаги ўйинларда қийинчилик билан ғалабага эришмоқдалар: 8 та ўйинда 3 та, сўнгги 5 та баҳсда эса атиги 1 та ғалаба. Шунингдек, мудофаа чизиғи билан боғлиқ жиддий муаммо ҳам мавжуд.
Бугун ака-укалар учруви бўлиб ўтади, яъни "Лацио" бош мураббийи Симоне Индзаги “Болонья”га бошчилик қилаётган акаси Филиппо Инзаги билан учрашади. Қизиқарли ўйин бўлиши табиий. Қониқарсиз натижаларга бой серияга қарамай, “Болонья” ўзидан юқоридаги жамоаларни мағлуб этишга уста. Ахир “қизил-кўклар” "Рома", "Милан", "Торино" ва “Фиорентина"дан очко олиб қўйишга муваффақ бўлди. Бу сафар уларнинг омади келармикин?
“Фиорентина” — “Парма”
"Фиорентина" ўтган тур меҳмонда биринчи ғалабага эришишга муваффақ бўлди ва бу "Милан"га (1:0) қарши баҳс эди. Флоренцияликлар уйда ўзига ишонч билан ўйнаса ҳам, "Ювентус"га енгилди. Муаммолар ҳал этилаётган бўлса-да, Пьоли жамоаси сўнгги 5та учрашувда атиги 7 маротаба гол урди.
"Парма" қатор омадли ўйинлардан сўнг бироз чарчаган чоғи, яна қуйи ўринларга қараб кетмоқда. Охирги баҳсда улар "Сампдория"га (0:2) мағлуб бўлди. Жамоа 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу мавсум сафарда ўтаётган баҳслар "пармезанлар" учун қийинчилик туғдирмоқда: 5та мағлубият ва 3та ғалаба. Пьоли жамоаси бугунги учрашувда фаворит ҳисобланади. Сабаби уйдаги омадли ўйинлар борасида жамоа энг яхши 5 таликка кирган.
"Рома" — "Сассуоло"
“Бўрилар”яна мағлуб бўлди, бу сафар "Ювентус"дан (0:1). Биринчи давра ишлар “ўхшамади” десак бўлаверади. Охирги беш ўйинда биргина ғалаба – “Женоа” устидан (3:2). Ўша беш ўйинда “Рома” урганидан кўпроқ гол ўтказиб юборди - 8 гол (!). Жароҳатлар жамоани қийнашда давом этмоқда. Бўлажак ўйинда “Рома” сардори Даниеле Де Росси ўйнамаслиги аниқ бўлиб улгурди, Лоренцо Пеллегрини ва Эль-Шааравининг майдонга тушиш ёки туша олмаслиги эса сўроқ остида.
“Сассуоло” охирги ўйинларда аксинча, ўз ўйинини топгандек. Сўнгги беллашув “Торино”га қарши кечди ва ўйин 1:1 ҳисобида якун топди. Бунгача жамоа “Фрозиноне”ни (2:0) таслим этганди. Шу ўринда, энг сермаҳсул ўйинлардан бири бўлган “Фиорентина” билан (3:3) беллашувни ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Меҳмонлар мусобақа жадвалида саккизинчи ўринни банд этиб туришибди, улар “Рома”дан бор йўғи бир очко кўпроқ тўплашган. Аммо майдонда футболчилар кўрсатаётган ўйинни ҳисобга оладиган бўлсак, римликлардан анча ишончли ҳаракатларни кўриш мумкин.
Ота ўғлига қарши. Ҳа, “Рома” устози Федерико Ди Франческонинг фарзанди “Сассуоло” шарафини ҳимоя қилади ва албатта гол уришга, ўхшаб қолса, ғалабани олиб кетишга бор кучи билан ҳаракат қилади. “Рома"нинг ушбу мавсумда кўрсатаётган ўйинларига қарар экансиз, “Олимпико”дан очко олиб кетиш и иложсиз эмаслигини тушуниб етасиз. Сўнгги 5 учрашувда “Сассуоло” тўрт марта дурангга эришган ва биттагина ўйин Рим жамоаси фойдасига ҳал бўлган.
"Интер" — "Наполи"
Турнинг марказий ўйинида "нерадзуррилар" ўз уйларида "Наполи"ни қабул қиладилар. Охирги ўйинлар миланликлар учун осон ўтаётгани йўқ, принципиал рақиб "Ювентус"га учрашув бой берилди, Чемпионлар Лигасидан жамоа чиқиб кетди, аутсайдер "Кьево" билан дуранг, шунингдек "кетмони учмаётган" "Удинезе" устидан ўз майдонидаги минимал ҳисобдаги (1:0) ғалаба. Спалетти жамоаси учун қаторасига иккинчи мавсум қиш оғир келиоқда.
Неаполликлар охирги икки ўйинда иккита қийин ғалабани қўлга киритдилар. Биттаси "Кальяри" (1:0) билан учрашувнинг сўнгги дақиқаларидаги гол эвазига, шунингдек ўз уйида "СПАЛ"га қарши ўйинда (1:0). Анчелотти жамоаси чемпионлик курашидаги интригани бироз бўлсада ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. "Юве" ҳамон 8 очко олдинда, лекин Папа ота шогирдлари учинчи ўриндан ҳам шунча масофага узоқлашиб олдилар.
Бу ўйин "Наполи"ни Скудетто учун курашдан чиқариб юбориши мумкин. Агар жамоа мағлуб бўлса, "Ювентус" энг яқин тақибчидан 11 очкога илгарилаб кетади. "Кекса синьора"дан 11 очко ортда қолиш эса бу жуда кўп дегани. "Наполи" Миландаги ўйинларда кўпинча қийналади. Мисол учун бу ердаги охирги 6 учрашувда бор йўғи 1 ғала, яна учта ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган бўлса, "Интер" ҳисобида иккита ғалаба мавжуд. Бўлажак ўйинда меҳмонларни кичик устунликка эга десак муболаға бўлмайди. Сабаби Анчелотти жамоаси нисбатан қизиқарли ва натижа берадиган ўйин намойиш қилмоқда.
Нозима Зарипова таржимаси
Комментарии