А Серия. Пепе Рейнани ожиз қолдирган Шомуродов голлар бўйича кимлар билан тенглашди?
03 мая 2021 00:25
Новости
А Серия. Пепе Рейнани ожиз қолдирган Шомуродов голлар бўйича кимлар билан тенглашди?
Италия чемпионати 34-тури доирасида голларга бой ўтган “Лацио” – “Женоа” баҳсида мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўйиндаги охирги голни генуяликлар форварди Элдор Шомуродов ўз ҳисобига ёздирди. У аввалги ўйинда “Специя” дарвозасини ҳам ишғол этганди.
Шу тариқа, 25 ёшли ҳужумчининг А Сериядаги голлари сони 5 тага етди. У бу борада Вестон Маккенни (“Ювентус”), Алексис Санчес (“Интер”), Лоренцо Пеллегрини (“Рома”) каби футболчилар билан тенглашиб олди. Шомуродов ҳисобида битта ассист ҳам бор.

P.S. Умуман мусобақа тўпурарлари жадвалида 27 та гол билан Криштиану Роналду ("Ювентус") яққол пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда турган Ромелу Лукаку ("Интер") ҳисобида эса 21 гол бор.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии