RU

Последние новости

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  34 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  16 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  24 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

А Серия. Шомуродов 81 дақиқа ўйнаган баҳсда "Женоа" ўз уйида ишончли ғалабага эришди Новости

А Серия. Шомуродов 81 дақиқа ўйнаган баҳсда "Женоа" ўз уйида ишончли ғалабага эришди

Италия чемпионати 17-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Женоа – Болонья 2:0  

«Луижи Феррарис» 

Голлар: Зайц 44', Детсро 55'

Женоа – Перин, Кришито (Гильоне, 46), Масьелло, Бани, Заппакоста, Бадель, Радованович, Зайц, Бехрами (Эбонгу, 46, Лерагер, 74), Шомуродов (Пьяца, 81), Дестро (Мелегони, 86).

Болонья – Анжело, Томиясу, Пас (Поли, 82), Ларангейра, Хики (Дейкс, 60), Схаутен (Барроу, 60), Домингес, Орсолини (Ольсен, 74), Сориано, Виньято, Паласио (Рабби, 82).

Огоҳлантиришлар: Радованович (66), Гильоне (87). 


Баҳс якунланди. Барчани "Женоа"нинг ғалабаси билан табриклаймиз. Шомуродовга ажойиб ўйини учун миннатдорчилик билдирамиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. Зарбааааа!  Барроунинг жаримадан берган даҳшатли зарбасига аниқлик етишмади. 

88. Барроунинг жаримадан амалга оширган паси хавфли чиқди, Домингесдан шериги томон узатма, Томиясудан зарба!  Ноаниқ! 

87. Гильоне Дейксга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

86. "Женоа"да алмаштириш: Дестро ўрнига Мелегони ўйинни тугатиб қўяди.  

83. Ольсеннинг узатмасини дарвозадан чиқиб келган Перин илиб олди. 

82. "Болонья"да 2 та ўзгариш: Паласио ўрнига Рабби, Пас ўрнига Поли ўйинни давом эттиради. 

81. "Женоа"да алмаштириш: Шомуродов ўрнига Пьяца ўйинга қўшилди.  Ўйин учун раҳмат, Шомуродов!   

79. Шомуродовнинг Дестро томон паси ўтмай қолди, аммо тўпни ҳамюртимиз тўпни ўзида сақлаб қолди, кейинги ҳолатда эса шеригига йўллаган паси ўхшамади. 

78. "Болонья" ўйинчилари ён чизиқдан тўпни ўйинга киритди, лекин Шомуродов ва унинг шериклари бундан норози бўлишди, чунки тўп улар оқрали майдондан чиқиб кетмаганди. 

76. Шомуровов тезлик билан ҳужумга борди, икки рақибидан бирини алдади, аммо иккинчиси бунга йўл қўймади.    

74. "Болонья"да ўзгариш: Орсолини ўрнига Ольсен майдонга тушди. 

74. "Женоа"да алмаштириш: Эбонгу ўрнига Лерагер тушди.

73. Зарбааа!  Сорианонинг олисдан берган зарбасини Перин ушлаб олишга эришди. 

72. Элдор Шомуродов ҳимояда тўпни эгаллиб олиб, катта тезликда ҳужумга ўтди, Детрога пас берди, унда чарқоқ аломатини сезшан Шомуродов унга яна ёрдам бериб юборди. 

69. Дейкснинг узатмаси Масьелло томонидан қайтарилди. 

67. Орсолинининг зарбаси!  Перин ўз ўрнида! 

66. Радованович Орсолиниги нисбатан қоидаги бузди ва бу учун жазоланди. 

64. Шомуродов Дестрога пас берди, у эса жамоаси фойдасига "аут" ишлаб олди. 

62. Дестро Дейксга нисбатан қоидани бузди. 

60. "Болонья"да 2 та ўзгариш: Схаутен ўрнига Барроу, Хики ўрнига Дейкс туширилди. 

59. Зарбааа!  Сорианонинг зарбаси кўзланган манзилга етиб бормади. 

57. Такрорий вазият кўрсатдики, гол офсайддан урилмаган. 

55. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Маттиа Дестро!     Схаутен ҳимояда хатога йўл қўйди, бу йўлда Эбонгу жонбозлик кўрсатди ва Дестрони тўп билан таъминлашга ҳисса қўшди, форвард эса бирга-бир вазиятда адашмади – 2:0! 

54. Бадель марказга яқин жойда Сорианони йиқитди. 

52. Зарбааа!  Зайцнинг жаримадан узатган тўпидан кейин Бани бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

52. "Женоа" ўйинни рақиб жарима майдони томонга кўчирди, Баделга нисбатан қиода бузилди. 

49. Зарбааа!  Тажрибали Паласионинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

47. Хикининг қойилмақом пасидан шериклари фойдалана олмади, Эбонгу Хикига нисбатан сал қўполроқ ўйин кўрсатди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Кришито ўрнига Гильоне, Бехрами ўрнига Эбонгу тушди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

44. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Зайц !!!   Элдор Шомуродов ўнг қанотдан тезлик билан олдинга борди, марказга пас берди, Заппакостанинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Зайц дарвозага жойлаб қўйди – 1:0! 

42. Бадель Виньятони қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

41. Шомуровдов ўнг қанотдан ичкаридаги Заппакостага пас узатди, аммо кучли, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

38. Заппакостадан узатма, Бехрами ичкарида тўпни қабул қилишда бироз хато ҳаракат қилди., тўп майдон ташқарисида. 

37. Эҳ, сал қолишига сал қолди)  Дестронинг Шомурдов томон узатмаси сал кучли чиқиб қолди.  Чиройли комбинация уютирилганди. 

36. Сориано ва Виньято вазият яратишга уринишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, кейинги ҳолатда тўп Хикидан майдонни тарк этди.  

34. Яна Кришитога нисбатан қоида бузиш қайд этилди, Орсолини қўполлик ишлатди. 

33. Зарбаааа!  Орсолинининг чап оёқда берган зарбаси Перин томонидан қайтарилди, қойилмақом сейв! 

32. Схаутен Кришитога нисбатан қўпол ўйнади, аммо огоҳлантирилмади. 

32. Дестро чап қанотда жуда чиройли ўйнаб, тўпни ўзида сақлаб қолди. Шундан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячилари марказда ўзаро пас ўйнаш билан оворалар.

30. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 34% - 66% 

28. Домингеснинг ўнг қанотдан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Дестро эгаллаб олди ва унга нисбатан қоида бузилди.  

25. Уухх!  Томиясунинг ўнг қанотдан амалга оширилган узатмаси хавфли чиқди, аммо тўп ҳеч кимга тегмасдан ўтиб кетди. 

23. Ўйин темпи анча пастлади. Охирги сонияларда Шомуродов асосий вазиятларда иштирок этмоқда, бироқ муваффақиятсиз. 

21. Шомуродов-Дестро жуфтлиги ҳужумда ўзаро пас ўйнади, Шомуродов тўпни олдирди, унинг ортидан меҳмонлар ҳимоя вакили етиб келганди. 

20. Меҳмонлар ҳужумга ўтишди, якунда ўзлари марказга яқин ҳудудда тўпни йўқотишди. 

18. "Женоа" жарима майдони чизиғи яқинида Орсолини Баделни йиқитди. 

17. "Болонья" бурчак тўпини ўйинга киритди, самарасиз.  Заппакоста ўнг қанотдан олдинги борди ва фақат ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқига  эга чиқди. 

14. Сорианонинг олисдан йўллаган зарбаси!  Перин ўз ўрнида!   

13. Зарба!  Шомуродов ерлатиб Зайцга пас берди, унинг зарбасидан кейин Анжело тўпни эгаллаб олди. 

11. Зарба!  Шомуродовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегди.  Кейинги ҳолатда Бехрамининг бош билан йўллаган зарбасини Анжело ушлаб олди. 

10. Элдор Шомуродов ўнг қанотда бир ҳимоячи қаршисида турган ҳолда марказга Дестрога пас берди, у эса ҳимоячиларни чалғитиб, тўпни Кришитога ўтказиб юборди, Домениконинг зарбасини эса дарвозабон қайтарди. 

9. "Болонья" ҳужумни ўнгдан чапга кўчирди, "Женоа" ҳимояланиш билан банд. 

7. Томиясу ўнг қанотдан олдинга бориб, ичкарига пас узатди, генуялик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

6. Мезбонларнинг босимига қарамасдан "Болонья" тўпни эналлаб турибди. 

4. Тўп ҳимояда Шомуродовнинг қўлига тегди, бироқ Виньято офсайдда қолган эди, ҳакам ҳуштаги чалинди. 

3. Виньято кетма-кет 2 ҳолатда чапда фаоллик кўрсатди ва "аут" ишлади.  

1. Уууухх!  "Женоа"дан дастлабки хавфли вазият!  Дестронинг зарбаси сал кучсиз чиқиб қолди. 

1. Элдор Шомуродовга омад тилаган ҳолда бошладик!  Олға!  

- А Серия мадҳияси янграб ўтди. 

- Диққат қиламиз, футболчилар яшил майдонга чиқиб келишмоқда. 

Учрашув бошланишига 5 дақиқа қолди!  Томоша қилишга тайёрмисиз? 

Чигил ёзди машғулотлар олиб борилди 

- Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси навбатдаги 17-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракатланадиган "Женоа" клуби ўз уйида "Болонья"ни меҳмон қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика